Окситоцин урғочи ҳайвонларнинг туғруқ фаолиятини стимуллаштиришда (гипотония, бачадон атонияси), туғруқдан кейинги бачадондан қон кетиши; йўлдош тутилиши, туғруқдан кейинги бачадоннинг ўз-ўзини тозалаш жараёнини йўлга қўйишда қўлланилади; бошқа антибиотиклар ва кимётерапевтик воситалари билан қўшилган ҳолда — эндометритларни, шунингдек маститлар, агалактияларни даволашда ва сут соғилишини яхшилашда қўлланилади.