» Материалы за 28.02.2018

 
 
 
Сортировать статьи по: дате | популярности | посещаемости | комментариям | алфавиту

2018 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида

Muallif: info от 28-02-2018, 15:32, посмотрело: 2269

0

Она табиатни севиш ва ардоқлаш, ҳаёт гултожи бўлмиш инсонни қадрлаш, Ватанга муҳаббат ва садоқат каби эзгу ғояларни ўзида мужассам этган Наврўз халқимизнинг энг қадимий, асл миллий байрамидир. Асрлар давомида эл-юртимизнинг олижаноб орзу-интилишларини ифода этиб келаётган Наврўз мустақиллик йилларида янгича маъно-мазмунга эга бўлиб, том маънода умумхалқ байрамига айланди. 

Наврўз байрамининг беқиёс ижтимоий-маънавий аҳамиятини ҳисобга олиб ҳамда ушбу қутлуғ айёмни юксак савияда нишонлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг"2018 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида" ги қарори қабул қилинди 

Kategoriya: Ташкилот хакида » Янгиликлар

 

1610 ва 1610-1-сонли Йўриқномалар ўз кучини йўқотди

Muallif: info от 28-02-2018, 09:36, посмотрело: 2206

0

         1610 ва 1610-1-сонли Йўриқномалар ўз кучини йўқотдиЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил  27 февралда 1610-2-сон билан рўйхатдан ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси “Ўзстандарт” агентлигининг қарорлари  билан «Бозорларда ва савдо шаҳобчаларида гўшт маҳсулотларини сотишга қўйиладиган талаблар тўғрисида Йўриқнома” (рўйхат рақами 1610, 2006 йил 10 август),  ва ушбу йўриқномага киритилган ўзгартиришлар (рўйхат рақами 1610-1, 2013 йил 22 апрель)   ўз кучини йўқотди.

 

Kategoriya: Янгиликлар, Бўйрук ва кўрсатмалар