Тиббиёт инсонни, ветеринария инсониятни даволайди!
Ишонч телефонлари
(+99879) 225 58 96
(+99879) 225 58 29
Манзил:
Навоий шаҳри, Имом Ал-Бухорий кўчаси 3 a -уй.

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ВЕТЕРИНАРИЯ БОШҚАРМАСИ

Ташкилотининг расмий веб-сайти

    Cигиримни сунъий уруғлантирмоқчиман?

           Сигиримни сунъий уруғлантирмоқчиман. Айтишларича, бу усулда уруғлантириш учун бир қатор талаблар мавжуд экан. Бу талаблар нималардан иборат? Бир бош сигирни сунъий уруғлантириш учун қанча харажат талаб этилади?

     

     

     

     

           Сунъий уруғлантиришда зотдор наслли буқаларнинг музлатилган уруғидан фойдаланилади. Шу боис сигирларнинг семизлик даражаси меъёрида бўлиши, унинг ёши, тана ўлчамлари, вазн ва семизлик кўрсаткичлари ушбу зот учун белгиланган талабларга жавоб бериши керак.

                 Ҳудудингиздаги ветеринария мутахассисига мурожаат қилсангиз, у молни сунъий уруғлантиришга тайёрлашга доир барча маслаҳатларни беради ва сизнинг молингизга мос уруғ билан сунъий уруғлантиришни амалга оширади.

                Қорамолларни сунъий уруғлантириш ҳаражатларига музлатилган буқа уруғи нархи, ветеринария мутахассиси хизмат ҳақи киради ва айни пайтда бир бош сигирни уруғлантириш харажатлари ўртача      7-8 минг сўмни ташкил этмоқда.

     

    Қутуриш касаллиги

    Қутуриш касаллиги

          Қутуриш касаллиги олдинги замонлардан маълум бўлиб, ўткир кечадиган юқумли касалликдир. У марказий нерв системасининг оғир шикастланиши билан характерланади. Бунда қўзғалиш...

    Сутни ВСЭ утказиш

    Сутни ВСЭ утказиш

    17-06-2014                Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Ветеринария тўғрисида»ги, «Давлат санитария назорати тўғрисида»ги,...

    Қабул қилиш кунлари

    Қабул қилиш кунлари

    Навоий вилояти  ветеринария бошқармаси бошлиғи ва ўринбосарларининг жисмоний ва юридик шахсларни Қабул қилиш кунлари...

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ ВЕТЕРИНАРИЯ БОШҚАРМАСИ
Веб-сайт маълумотларидан фойдаланилганда, NAVOIVET.UZ манбаа сифатида кўрсатилиши шарт!