Тиббиёт инсонни, ветеринария инсониятни даволайди!
Ишонч телефонлари
(+99879) 225 58 96
(+99879) 225 58 29
Манзил:
Навоий шаҳри, Имом Ал-Бухорий кўчаси 3 a -уй.

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ВЕТЕРИНАРИЯ БОШҚАРМАСИ

Ташкилотининг расмий веб-сайти

    1- ярим йиллик таҳлилий ахборот

          Навоий вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасида 2019 йилнинг январь-июнь ойларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича жами 64 мурожаатлар рўйхатдан ўтказилган, (ўтган йилнинг шу даврида 125 та, 61 тага камайган)шулардан  15 та оғзаки ва 48 та ёзма мурожаатлар бошқарма ва унинг ҳудудий бўлимларида рўйхатга олинган мурожаатлар.

    Ушбу мурожаатларнинг 15 та оғзаки мурожаатларнинг 6 таси бошқарма бошлиғи ва 9 бўлим бошлиқлари томонидан қабул қилинган, 7 таси шахсий қабулда, 1 таси ишонч телефони орқали, 2 таси масъул ходимлар томонидан ва 5 таси  Сайёр қабулида қабул қилинган. 1 та электрон мурожаат вилоят ХКТваООМХД марказида рўйхатга олинган.

          Ушбу 64 та мурожаатларни 56 тасига тушунтириш берилган, 2 таси рад этилган, 6 таси қаноатлантирилган, шундан 2 таси Халқ қабулхона орқали мурожаат келиб тушган бўлиб, 2 таси ҳам қаноатлантирилган, булар 1 таси Навбахор туман ветеринария бўлимидан,  1 таси вилоят Хайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказида кўриб чиқилган.

         Мурожаатларни кўриб чиқишда камчилик ва қонунбузилиш ҳолатига йўл қўйган 1 нафар ходимга нисбатан “Хайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилган.(Ўзб.Респ.Бош прокуратураси ҳузуридаги Агроинспекция Навоий вилоят бошқармасининг режали текшириш ўтказилиши натижасида вилоят ветеринария бошқармаси Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича бош мутахассиси О.Кушимовга нисбатан “Интизомий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги қарорига асосан  2019 йил 07 март куни вилоят ветеринария бошқармасининг 19-К сонли буйруғи билан берилган.)

         Қуйи ташкилотларда мурожаатлар билан ишлаш тизимини яхшилаш, тизимли муаммоларни ҳал этиш бўйича 6 та туманда ўрганишлар ўтказилган ва 12 та камчиликлар аниқланган, аниқланган камчиликлар жойида бартараф этилган ҳамда 5 марта семинар ва ўқув машғулотлари ўтказилган.

    Мурожаатларни кўриб чиқилиши натижаларини ОАВда ёритиш ва жамоатчилик билан ишлаш бўйича 8 марта чиқишлар қилинган, шундан  7 таси Идора веб-сайти орқали ёритилган ва 1 марта телевиденияда очиқ мулоқот ўтказилган.

    Ушбу мурожаатлар бошқарма ва туманлар кесимида таққосланганида қуйидагича бўлиб:

    Кармана туманида  3 та жисмоний шахснинг 2 та ёзма ва 1 та оғзаки мурожаат рўйхатга олиниб ўрганилган ва тушунтириш берилган.

    Конимех туманида 2 оғзаки мурожаат рўйхатга олиниб ўрганилган ва тушунтириш берилган. 

    Қизилтепа туманида  1 та жисмоний шахснинг 1 та ёзма  мурожаат рўйхатга олиниб ўрганилган ва у ишга қабул қилиниб қаноатлантирилган.

    Нурота туманида 1 оғзаки мурожаат рўйхатга олиниб ўрганилган ва тушунтириш берилган.

    Навбахор туманида  26 та ёзма мурожаатлар рўйхатга олиниб, шундан 14  та жисмоний шахслардан ва 12 таси юридик шахслардан тушган бўлиб, ҳаммаси ўрганилган ва тушунтириш берилган.

    Хатирчи туман ветеринария бўлимида  10 та мурожаат рўйхатга олиниб, шундан 8 таси юридик шахслардан ва 2 таси жисмоний шахслардан хаммаси ёзма мурожаатлар бўлиб, ўрганилиб 8 тасига тушунтириш берилган, 2 таси ишга қабул қилинган яъни қаноатлантирилган.

    Зарафшон шаҳар ветеринария бўлимида – 2 та мурожаат рўйхатга олинган, шундан 2 таси ҳам жисмоний шахслардан тушган, 1 таси ёзма мурожаат ўрганилиб тушунтириш берилган, 1 таси оғзаки мурожаат бўлиб тушунтириш берилган.

    Вилоят ХКТваООМХД марказида 9 та жисмоний шахслардан мурожаатлар рўйхатга олиниб, шулардан 4 таси ёзма  мурожаат, 4 таси оғзаки мурожаат, 1 таси электрон мурожаат, мурожаатлар ўрганилиб 8 тасига тушунтириш берилган, 1 таси бошқа ташкилотга йўналтирилган.

    Вилоят ветеринария бошқармасида 10 та мурожаат рўйхатга олиниб, 4 таси ёзма, 6 таси оғзаки, 9 та жисмоний шахс ва 1 юридик шахс мурожаати, бу мурожаатлар ўрганилиб, 1 таси қаноатлантирилди, 2 таси рад этилди, 7 таси бўйича тушунтириш берилган, ҳамда Кармана, Нурота, Конимех ва Хатирчи туманларида режа график бўйича сайёр қабул ўтказилган шунингдек, Навоий вилоят телевидениясида очиқ мулоқот ўтказилиб фуқаролардан тушган  саволларга жавоблар берилди. 

    Жорий йилнинг ўтган даврида  Томди, Учқудуқ ва Навоий шаҳар ветеринария бўлимларида биронта ҳам мурожаатлар рўйхатга олинмаган.

          Бошқармада рўйхатга олинган мурожаатлар таҳлил қилинганида:

          Мурожаатлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 61 тага камайган бўлсада, Ўзбекистон Республикаси Президенти ишонч телефони орқали ва бошқа ташкилотлардан келган мурожаатлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6 тага кўпайган:

    Жумладан, Бошқарманинг ўзида рўйхатга олинган ва ҳал этилган 10 та мурожаатлардан ташқари, жорий йилнинг ўтган даврида 22 та мурожаатлар кўриб чиқилган бўлиб, булар  Президент ишонч телефони орқали тушган мурожаатларни  ўтган йили 9 та бўлса шу йили 13 таси Қўмитадан ижро учун келиб тушган ва 4 тага кўпайган, Бошқа ташкилотлардан ўтган йили 7 та мурожаат ижро учун келиб тушган бўлса шу йили 9 та мурожаат ижро учун келиб тушган ва 2 тага кўпайган.

           Ушбу мурожаатлар сонини ошишига сабаблар ўрганилганида Конимех тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бош хисобчиси  Ортиқбоев Нурланни ўзи 4 марта ва уни отаси 1 марта туман ҳокимидан норози бўлиб ёзган мурожаатлардир, бундан ташқари жорий йилда фуқароларга имтиёзли кредит асосида фуқароларга парранда ва чорва моллари тарқатилаётганлиги сабабли ушбу парранда ва чорва молларини сақлаш қоидаларини билмасдан нобуд бўлаётгани ва қўшнилари томонидан парранда ва  чорва молларидан тарқалаётган нохуш хидлар тўғрисида тушган 5 та мурожатлардир.

     

    Бошқарма ахборот хизмати

    Жорий йил 1-чорак  якунлари таҳлил қилинди

    Жорий йил 1-чорак якунлари таҳлил қилинди

    2019 йилнинг 1-чорагида  мурожаатлар билан ишлаш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан Т А Х Л И Л И Й      А Х Б О Р О Т...

    Cайёр шахсий қабул ўтказилди

    Cайёр шахсий қабул ўтказилди

                                        Кармана тумани “Янгиобод” МФЙда сайер шахсий қабул ўтказилди ...

    Таҳлилий ахборот

    Таҳлилий ахборот

    Навоий вилоят ветеринария бошқармасида 2018 йилнинг январь-декабрь ойларида мурожаатлар билан ишлаш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан: Т А Х Л И Л И Й      А Х Б О Р О Т...

    Мурожаатлар билан ишлаш доимий назоратда

    Мурожаатлар билан ишлаш доимий назоратда

    Мурожаатлар билан ишлаш бўйича 2018 йил давомида амалга оширилган ишлар бўйича ахборот...

    Бошқармада мурожаатлар билан ишлаш-назоратда!

    Бошқармада мурожаатлар билан ишлаш-назоратда!

    Навоий вилояти ветеринария бошқармасида  жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича 2018 йилнинг 10 ойида амалга оширилган ишлар юзасидан   АХБОРОТ...

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ ВЕТЕРИНАРИЯ БОШҚАРМАСИ
Веб-сайт маълумотларидан фойдаланилганда, NAVOIVET.UZ манбаа сифатида кўрсатилиши шарт!