» » Мурожаатлар билан ишлаш-назоратда!

 
 
 

Мурожаатлар билан ишлаш-назоратда!

Muallif: info dan 2-10-2019, 10:51, qaradi: 1332

0

Навоий вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасида 2019 йилнинг январь-сентябрь ойларида мурожаатлар билан ишлаш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан:

 

Т А Х Л И Л И Й      А Х Б О Р О Т

 

         Навоий вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасида 2019 йилнинг январь-сентябрь ойларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича жами 86 мурожаатлар рўйхатдан ўтказилган, (ўтган йилнинг шу даврида 172 та, 86 тага камайган) шулардан 19 та оғзаки ва 67 та ёзма мурожаатлар бошқарма ва унинг ҳудудий бўлимларида рўйхатга олинган мурожаатлар.

Ушбу 19 та оғзаки мурожаатларнинг 9 таси бошқарма бошлиғи ва 10 таси бўлим бошлиқлари томонидан қабул қилинган, 8 таси шахсий қабулда, 4 таси ишонч телефони орқали, 2 таси масъул ходимлар томонидан ва 5 таси  Сайёр қабулида қабул қилинган. 1 та электрон мурожаат вилоят ХКТваООМХД марказида рўйхатга олинган.

      Ушбу 86 та мурожаатларни 83 тасига тушунтириш берилган,  2 таси рад этилган, 1 таси қаноатлантирилиб, Конимех туман бўлими бошлиғи вазифасидан озод этилган.

    Халқ қабулхона орқали 3 та мурожаат келиб тушган бўлиб, 2 таси  қаноатлантирилган, булар 1 таси Навбахор туман ветеринария бўлимидан, 1 таси вилоят Хайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказида кўриб чиқилган,  1 таси Нурота туман ветеринария бўлимидан тушунтириш берилган.

       Мурожаатларни кўриб чиқишда камчилик ва қонунбузилиш ҳолатига йўл қўйган 1 нафар ходимга нисбатан “Хайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилган.(Ўзб.Респ.Бош прокуратураси ҳузуридаги Агроинспекция Навоий вилоят бошқармасининг режали текшириш ўтказилиши натижасида вилоят ветеринария бошқармаси Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича бош мутахассиси О.Кушимовга нисбатан “Интизомий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги қарорига асосан  2019 йил 07 март куни вилоят ветеринария бошқармасининг 19-К сонли буйруғи билан берилган).

     Қуйи ташкилотларда мурожаатлар билан ишлаш тизимини яхшилаш, тизимли муаммоларни ҳал этиш бўйича 8 та туманда ўрганишлар ўтказилган ва 16 та камчиликлар аниқланган, аниқланган камчиликлар жойида бартараф этилган ҳамда 6 марта семинар ва ўқув машғулотлари ўтказилган, ўрганиш натижасига кўра 1 нафар ходимга, яъни Навбахор туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиғи ўринбосари .А.Шараповга “Хайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилган.

      Мурожаатларни кўриб чиқилиши натижаларини ОАВда ёритиш ва жамоатчилик билан ишлаш бўйича 8 марта чиқишлар қилинган, шундан 9 таси Идора веб-сайти орқали ёритилган ва 1 марта телевиденияда очиқ мулоқот ўтказилган.

         Ушбу мурожаатлар бошқарма ва туманлар кесимида таққосланганида қуйидагича бўлиб:

Кармана туманида 4 та жисмоний шахснинг 3 та ёзма ва 1 та оғзаки мурожаат рўйхатга олиниб ўрганилган ва тушунтириш берилган.

Конимех туманида 2 оғзаки ва 1 ёзма мурожаат рўйхатга олиниб ўрганилган ва тушунтириш берилган. 

Қизилтепа туманида 1 та жисмоний шахснинг 1 та ёзма мурожаат рўйхатга олиниб ўрганилган ва у ишга қабул қилиниб қаноатлантирилган.

Нурота туманида 2 та мурожаат тушган, шундан 1таси оғзаки ва
 1 таси Халқ қабулхонасидан тушган, 2 та мурожаат ҳам рўйхатга олиниб ўрганилган ва тушунтириш берилган.

Навбахор туманида 27 та ёзма мурожаатлар рўйхатга олиниб, шундан 15 та жисмоний шахслардан ва 12 таси юридик шахслардан тушган бўлиб, ҳаммаси ўрганилган ва тушунтириш берилган.

Хатирчи туманида 18 та мурожаат рўйхатга олиниб, шундан
 11 таси юридик шахслардан ва 7 таси жисмоний шахслардан хаммаси ёзма мурожаатлар бўлиб, ўрганилиб 16 тасига тушунтириш берилган,
 2 таси ишга қабул қилинган яъни қаноатлантирилган.

Зарафшон шаҳрида 2 та мурожаат рўйхатга олинган, шундан
2 таси ҳам жисмоний шахслардан тушган, 1 таси ёзма мурожаат ўрганилиб тушунтириш берилган, 1 таси оғзаки мурожаат бўлиб тушунтириш берилган.

Вилоят ХКТваООМХД марказида 14 та жисмоний шахслардан мурожаатлар рўйхатга олиниб, шулардан 8 таси ёзма мурожаат, 5 таси оғзаки мурожаат, 1 таси электрон мурожаат, мурожаатлар ўрганилиб,
13 тасига тушунтириш берилган, 1 таси бошқа ташкилотга йўналтирилган.

Вилоят ветеринария бошқармасида 15 та мурожаат рўйхатга олиниб, 6 таси ёзма, 9 таси оғзаки, 14 та жисмоний шахс ва 1 юридик шахс мурожаати, бу мурожаатлар ўрганилиб, 1 таси қаноатлантирилди, 2 таси рад этилди, 12 таси бўйича тушунтириш берилган, ҳамда Кармана, Нурота, Конимех ва Хатирчи туманларида режа график бўйича сайёр қабул ўтказилган шунингдек, Навоий вилоят телевидениясида очиқ мулоқот ўтказилиб фуқаролардан тушган саволларга жавоблар берилди.

           Бошқармада рўйхатга олинган мурожаатлар таҳлил қилинганида:

   Мурожаатлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 86 тага камайган бўлсада, Ўзбекистон Республикаси Президенти ишонч телефони орқали ва бошқа ташкилотлардан келган мурожаатлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 23 тага кўпайган:

  Жумладан, Бошқарманинг ўзида рўйхатга олинган ва ҳал этилган 15 та мурожаатлардан ташқари, жорий йилнинг ўтган даврида 40 та мурожаатлар кўриб чиқилган бўлиб, булар Президент ишонч телефони орқали тушган мурожаатларни  ўтган йили 13 та бўлса шу йили 23 таси Қўмитадан ижро учун келиб тушган ва 10 тага кўпайган, Бошқа ташкилотлардан ўтган йили 10 та мурожаат ижро учун келиб тушган бўлса шу йили 22 та мурожаат ижро учун келиб тушган ва 12 тага кўпайган.

      Ушбу мурожаатлар сонини ошишига сабаблар ўрганилганида Конимех тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бош хисобчиси  Ортиқбоев Нурланни ўзи 4 марта ва уни отаси 1 марта туман ҳокимидан норози бўлиб ёзган мурожаатлардир, бундан ташқари Боймуродова Дилдоранинг 5 та такрорий мурожаатлари ҳамда жорий йилда фуқароларга имтиёзли кредит асосида фуқароларга парранда ва чорва моллари тарқатилаётганлиги сабабли ушбу парранда ва чорва молларини сақлаш қоидаларини билмасдан нобуд бўлаётгани ва қўшнилари томонидан парранда ва  чорва молларидан атроф мухитга тарқалаётган нохуш хидлар тўғрисида тушган 14 та мурожатлардир.

          Шунингдек прокуратурадан И.Хазратовнинг, Ю.Мустафоеваларнинг, Ўзбекистон Республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси орқали Хатирчи туманида яшовчи фуқаро Рахматуллаев Жавохларни мурожаатлари икки мартадан ўрганилган, 1 та ҳолатда ёлғон мурожаат қилиш ҳолатлари аниқланган.

        Жумладан: Қизилтепа туманидан 2019 йил 6 сентябрь куни фуқаро Мухаммедов Ахрор Умматович Ўзбекистон Республикаси Президенти ишонч телефони орқали “сигири туққанлиги, бузоғининг оёқлари қалтираётганлиги, ёрдам бериш учун Тошкентдан одам юбориш, Адлия вазирлигидан одам юборишни, моли ўлаётганлигини маълум қилган”. Мурожаат ишчи гуруҳ томонидан жойига бориб ўрганилганида, А.Мухаммедовнинг хонадонида қорамол, қуй ва бошқа уй ҳайвонлари мавжуд эмаслиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ишонч телефонига ёлғон маълумот берганлиги сабаби суриштирилганида аниқ бир жавобни айтмасдан, маст ҳолда билмасдан мурожаат қилганлигини, бунинг учун узр сўрашини, ветеринария ходимларига ҳеч қандай эътирози йўқлиги ўрганиш давомида аниқланган.

 

 

Бошқарма ахборот хизмати

 

 

 

dle

Kategoriya: Очик маълумотлар

Hurmatli mehmon, siz saytga ro'yxatdan o'tmagan foydalanuvchi sifatida kirdingiz..
Sizga tavsiya qilamiz ro'yxatdan o'tish yoki saytga ismingiz bilan kiring.

Добавление комментария

Ismingiz:*
E-Mail:
Izoh:
Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищенной ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Kodni kiriting: *