Тиббиёт инсонни, ветеринария инсониятни даволайди!
Ишонч телефонлари
79-221-01-99
79-221-02-84
Манзил:
Навоий шаҳри, Имом Ал-Бухорий кўчаси 3 a -уй.
НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ВЕТЕРИНАРИЯ ВА ЧОРВАЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БОШҚАРМАСИ
Ташкилотининг расмий веб-сайти

    Мурожаатлар билан ишлаш бўйича таҳлилий ахборотнома

    Навоий вилояти Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасига 2020 йил 1-чорагида Жисмоний ва юридик шахслар томонидан келиб тушган мурожаатлар билан ишлар борасида амалга оширилган ишлар юзасидан

     

    Тахлилий ахборотнома

     

    Навоий вилояти ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича
    2020 йил 1-чорагида жами 21 та мурожаатлар келиб тушган ҳаммаси назоратга олинган ва 21 таси ҳам кўриб чиқилган. Мурожаат муаллифларини 19 тасига тушунтириш берилган, 2 таси қаноатлантирилган. Хатирчи туман Халқ қабулхонасидан 1 та ва Конимех туман Халқ қабулхонасидан 1 та мурожаатлар келиб тушган
    2 тасига ҳам ўрганилиб тушунтириш берилган.

    Жами 21 та мурожаатлардан 15 таси ёзма, 6 таси оғзаки мурожаатлар, шулардан 20 таси жисмоний шахслардан ва 1 та юридик шахслардан тушган мурожаат.

    Ушбу мурожаатлар бошқарма ва туманлар кесимида таққосланганида қуйидагича бўлиб:

    Вилоят ХКТваООМХД марказида 6 та мурожаат бўлиб, 5 таси жисмоний шахслардан ва 1 таси юридик шахслардан тушган мурожаат, 2 таси қаноатлантирилган, яъни ишга қабул қилинган, 4 таси эса бошқа масалалар бўйича ўрганилиб тушунтириш берилган.

    Хатирчи туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимида 8 та жисмоний шахслардан ёзма мурожаатлар қабул қилинган, шулардан 1 таси туман Халқ қабулхонасидан тушган, 7 та мурожаатлар Сайёр ва оммавий қабуллардан тушган мурожаатлар бўлиб ўрганилиб, тушунтириш берилган.

    Нурота туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимига 1 та мурожаат раҳбар шахсий қабулида оғзаки мурожаати рўйхатга олиниб, тушунтириш берилган.

    Учқудуқ тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими раҳбари шахсий қабулида 2 та бошлиқ ўринбосарида 1 та ишга жойлашиш масаласида жами 3 та мурожаат рўйхатга олиниб, тушунтириш берилган.

    Бошқарма ишонч телефони орқали 2 та мурожаат келиб тушган, ушбу мурожаат ўрганилиб тушунтириш берилди, шунингдек вилоят телевидениясида бир марта очиқ мулоқот ўтказилиб 20 дан ортиқ саволларга жавоблар берилди.

    Бошқарма томонидан мурожаатлар сони ўтган йилга нисбатан (36-21) 15 тага кам қайд этилган бўлсада Қўмитадан ва бошқа ташкилотлардан тушган мурожаатлар сони (ўтган йили 3 та 2 та Қўммитадан ва 1 та вилоят ҳокимиятидан-2020 йилда 14 та Қўмитадан ва 12 та бошқа ташкилотлардан)23 тага кўпайган.

    Ушбу мурожаатлар ҳудудлар кесимида кўриб чиқилганида

    Қўмитадан тушган мурожаатлар:

    Қизилтепа туман 2 та, Навоий шаҳар 4 та, Нурота 2 та, Конимех
     2 та ва Навбахор, Зарафшон шаҳар, Учқудуқ, Кармана туманларида
     1 тадан жами 14 та.

     Бошқа ташкилотлардан тушган мурожаатлар:

    Конимех 5 та, Навоий шаҳар ва Кармана туманларида 2 тадан, Қизилтепа,Хатирчи, Нурота туманларида 1 тадан жами 12 та.

    Тасдиқланган Сайёр ва оммавий қабуллар режа графиги бўйича фақатгина Хатирчи туманида 7 та ўтказилиб қолган биронта туман, шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимларида ўтказилмаган.

    Бундан ташқари мурожаатлар билан ишлаш натижаларини ёритиш бўйича оммавий ахборот воситалари орқали ёритиш борасида ҳам биронта туман ва шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимларида амалга оширилмаган.

     

    Бошқарма ахборот хизмати

                     

     

    Мурожаатлар билан ишлаш-назоратда!

    Мурожаатлар билан ишлаш-назоратда!

    2019 йилнинг январь-сентябрь ойларида мурожаатлар билан ишлаш  юзасидан:   Т А Х Л И Л И Й      А Х Б О Р О Т...

    1- ярим йиллик таҳлилий ахборот

    1- ярим йиллик таҳлилий ахборот

    2019 йилнинг январь-июнь ойларида мурожаатлар билан ишлаш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан: Т А Х Л И Л И Й      А Х Б О Р О Т...

    Жорий йил 1-чорак  якунлари таҳлил қилинди

    Жорий йил 1-чорак якунлари таҳлил қилинди

    2019 йилнинг 1-чорагида  мурожаатлар билан ишлаш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан Т А Х Л И Л И Й      А Х Б О Р О Т...

    Мурожаатлар билан ишлаш доимий назоратда

    Мурожаатлар билан ишлаш доимий назоратда

    Мурожаатлар билан ишлаш бўйича 2018 йил давомида амалга оширилган ишлар бўйича ахборот...

    Бошқармада мурожаатлар билан ишлаш-назоратда!

    Бошқармада мурожаатлар билан ишлаш-назоратда!

    Навоий вилояти ветеринария бошқармасида  жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича 2018 йилнинг 10 ойида амалга оширилган ишлар юзасидан   АХБОРОТ...

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ ВЕТЕРИНАРИЯ ВА ЧОРВАЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БОШҚАРМАСИ
Веб-сайт маълумотларидан фойдаланилганда, NAVOIVET.UZ манбаа сифатида кўрсатилиши шарт!