Тиббиёт инсонни, ветеринария инсониятни даволайди!
Ишонч телефонлари
(+99879) 225 58 96
(+99879) 225 58 29
Манзил:
Навоий шаҳри, Имом Ал-Бухорий кўчаси 3 a -уй.

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ВЕТЕРИНАРИЯ БОШҚАРМАСИ

Ташкилотининг расмий веб-сайти

    Ташкилотлар юридик хизмати Низомида ўзгартиришлар

           Ташкилотлар юридик хизмати Низомида ўзгартиришлар“Юридик хизматларининг маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш, маълумотлар базасига киритиш учун маълумот тақдим этиш шакллари ва муддатларини белгилаш тартиби тўғрисидаги низом”га ўзгартиришлар киритилди.

     

     

            Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 29 июлда 2285-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 29 июльдаги 246-мҳ-сонли буйруғи билан “Юридик хизматларининг маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш, маълумотлар базасига киритиш учун маълумот тақдим этиш шакллари ва муддатларини белгилаш тартиби тўғрисидаги низом”га ўзгартиришлар киритилди.

            Жумладан, эндиликда вазирлик ва ҳудудий адлия органлари ташкилотларда юридик хизмат фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш функцияларини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 24 августдаги 182-сон «Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари фаолиятини ҳуқуқий таъминлаш даражасини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ташкилотлар томонидан мазкур Низомга мувофиқ тақдим этиладиган юридик хизматлар ходимлари тўғрисидаги маълумотлардан ташқари, уларнинг юридик хизмати фаолиятига доир бошқа тегишли ҳужжатлар ва маълумотларни сўраб олиш ҳуқуқига эга.

            Ташкилотлар ҳар йили 1 июнга қадар тегишли адлия органларига мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда юридик хизмат ходимлари, шу жумладан юридик хизматдаги мавжуд вакант ўринлар тўғрисида ахборот тақдим этадилар.

           Йил давомида юридик хизмат ходимлари тўғрисидаги маълумотлар ўзгарган тақдирда (бўшатиш ёки тайинлаш ва бошқалар), ташкилотлар ўн кун муддатда тегишли ахборотни адлия органига юборадилар.

            Бунда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари марказий аппаратларининг юридик хизматлари ходимлари тўғрисидаги ахборот Вазирликка, давлат бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, туман ва шаҳар ҳокимликлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг юридик хизмат ходимлари тўғрисидаги ахборот эса, ҳудудий адлия органларига тақдим этилади.

          Юридик хизмат ходимлари тўғрисидаги ахборотлар, техник имкониятлар мавжуд бўлган тақдирда, электрон ҳужжат шаклида тақдим этилади

     

     

    yuridik-hizmat-uzgartirishlar.doc [ b] (юклаб олинган: 9)

     

     

     

    Тадбиркорлик субъектларини текшириш тартибига ўзгартиришлар киритилди

    Тадбиркорлик субъектларини текшириш тартибига ўзгартиришлар киритилди

    Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 18 июнда 1573-9- рақам билан рўйхатдан ўтказилган Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг 2015 йил 2 июньдаги...

    Мурожаатлар билан ишлаш тартиби тўғрисидаги Намунавий низом

    Мурожаатлар билан ишлаш тартиби тўғрисидаги Намунавий низом

    Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 31 мартдаги 73-сон қарори билан "Давлат органлари ва давлат муассасаларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги Намунавий низом"...

    Бошқарма юридик хизмати Низоми

    Бошқарма юридик хизмати Низоми

    ДАВЛАТ ВА ХЎЖАЛИК БОШҚАРУВИ ОРГАНЛАРИ, МАҲАЛЛИЙ ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ ОРГАНЛАРИ, ДАВЛАТ КОРХОНАЛАРИ, МУАССАСАЛАРИ ВА ТАШКИЛОТЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ҲУҚУҚИЙ ТАЪМИНЛАШ ДАРАЖАСИНИ ЯНАДА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ...

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ ВЕТЕРИНАРИЯ БОШҚАРМАСИ
Веб-сайт маълумотларидан фойдаланилганда, NAVOIVET.UZ манбаа сифатида кўрсатилиши шарт!