Тиббиёт инсонни, ветеринария инсониятни даволайди!
Ишонч телефонлари
(+99879) 225 58 96
(+99879) 225 58 29
Манзил:
Навоий шаҳри, Имом Ал-Бухорий кўчаси 3 a -уй.

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ВЕТЕРИНАРИЯ БОШҚАРМАСИ

Ташкилотининг расмий веб-сайти

    Бошқармада ўқув ва амалий семинари бўлиб ўтди

    Бошқармада  ўқув ва амалий семинари  бўлиб ўтди“Ветеринария тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан Ўзбекистон Республикасининг “Ветеринария тўғрисида”ги қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқланганлиги муносабати билан, ушбу қонуннинг соҳа ходимлари томонидан чуқур ўзлаштирилишини таъминлаш ҳамда тадбиркорлик субъектлари ва аҳоли ўртасида қонун мазмун-моҳияти юзасидан кенг тушинтириш-тарғибот ишларини ташкил этиш мақсадида вилоят давлат ветеринария бошқармаси ахборот хизмати томонидан жорий йил 11 январь куни “Ветеринария тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда “Ўзбекистон Республикасининг “Ветеринария тўғрисида”ги қонуни янги таҳрири моҳияти” мавзусида ўқув ва амалий семинар ташкил этилди.Бошқармада  ўқув ва амалий семинари  бўлиб ўтди

    Бошқармада  ўқув ва амалий семинари  бўлиб ўтдиСеминарда вилоят адлия бошқармаси тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бош маслаҳатчиси Э.Б.Баходиров иштирок этди. Семинарга вилоят давлат ветеринария бошқармаси ва унинг таркибий бўлинмалари раҳбар мутахассислари, вилоят ҚСХБ чорвачилик сектори раҳбари, чорвачиликда наслчилик ишлари давлат инспекцияси, “Навоийчорванаслчилик” корхонаси раҳбарлари, тадбиркорлар, шунингдек вилоят телевидениеси, “Дўстлик байроғи” газетаси вакиллари таклиф этилдилар.Бошқармада  ўқув ва амалий семинари  бўлиб ўтди

    Семинарни кириш сўзи билан очган вилоят давлат ветеринария бошқармаси бошлиғи И.Х.Джураев, семинардан кузда тутилган мақсад Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги “Ветеринария тўғрисида” ги қонуни мазмун моҳияти ни соҳа мутахассислари томонидан тўлқонли ўзлаштирилишини таъминлаш билан бир қаторда, ушбу қонун моҳиятини тадбиркорлар, аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш ҳамда унга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар, қонунда тадбиркорлик субъектлари қонуний манфаатлаорини ифодоловчи моддалар, шунингдек 2012 йилда Парижда Ҳайвонлар соғлигини химоя қилиш Халқаро ташкилотининг (ХЭБ) 178-та аъзо мамлакатлар иштирокида ўтказилган 80-Бош сессиясида “Ердаги ҳайвонлар соғлигини халқаро Кодекси” га киритилган, барча дунё мамлакатларида кўлланилиб келинаётган ветеринариянинг асосий тушунчаси бўйича янги меъёрий боб ердаги хайвонларнинг (сутэмизувчилар, паррандалар ва арилар) ва чорвачилик маҳсулотларининг халқаро савдосида хавфсизликни таъминлаш бўйича стандарт ва меъёрий матнлардан келиб чиққан ҳолда қонуннинг янги таҳририда асосий термин ва ифодалар мазкур Кодекснинг матни билан мослаштирилганлигини таъкидлаб ўтди. Бошқармада  ўқув ва амалий семинари  бўлиб ўтди

    Семинар иштирокчиларига презентация шаклида тайёрланган Ўзбекистон Республикасининг “Ветеринария тўғрисида”ги қонуни янги таҳрири ҳар бир моддаси мазмуни ва моҳияти юзасидан батафсил тушунчалар берилди. Бошқармада  ўқув ва амалий семинари  бўлиб ўтдиСеминар қатнашчилари қонуннинг янги таҳририга доир ўзларини қизиқтирган барча саволларга малакали мутахассилар томонидан батафсил жавобларни олдилар. Бошқармада  ўқув ва амалий семинари  бўлиб ўтди

    Семинарда сўзга чиққан тадбиркорлар М.Облаев, Х.Жакиев,Э.Исатов, Н.Сидиқов, Э.Ражабов, вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси, вилоят чорвачиликда наслчилик ишлари давлат инспекцияси, вилоят давлат ветеринария бошқармаси мутахассислари семинар юқори савияда ташкил этилганлигини, қонуннинг мазмун ва моҳиятини кенг оммага тарғиб қилишда ижобий аҳамият касб этишини таъкидлашди. Бошқармада  ўқув ва амалий семинари  бўлиб ўтдиШу каби семинарларни бошқарманинг барча таркибий бўлинмаларида ўтказиш, семинарларда тадбиркорлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари, ва фуқаролар кенг иштирокини таъминлаш, шунингдек мунтазам тарзда ОАВ орқали чиқишлар, давра суҳбатлари ташкил этиш мақсадга мувофиқлигини таъкидлашди.

     

     

    Бахтберган Жузбаев, бошқарма ахборот хизмати гуруҳи раҳбари

    Семинарга марҳамат!

    Семинарга марҳамат!

    Аҳоли, тадбиркорлар, қишлоқ хўжалиги ва ветеринария соҳаси ходимлари диққатига!        “Ўзбекистон Республикасининг “Ветеринария тўғрисида”ги...

    O‘zLiDeP ҳудудий ташкилотида қонун лойиҳаcи муҳокам ...

    O‘zLiDeP ҳудудий ташкилотида қонун лойиҳаcи муҳокам ...

    O‘zLiDeP ҳудудий ташкилотларида бир қатор қонун лойиҳалари, шу жумладан "Ветеринария тўғрисида"ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда...

    Карманада ўқув семинари бўлиб ўтди

    Карманада ўқув семинари бўлиб ўтди

    Жорий йилнинг 20 май куни Кармана тумани саноат касб-ҳунар коллежида “Ҳайвонларнинг касалликларига қарши курашиш самарадорлигини янада ошириш” мавзусида ўқув ва амалий семинар бўлиб ўтди.  ...

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ ВЕТЕРИНАРИЯ БОШҚАРМАСИ
Веб-сайт маълумотларидан фойдаланилганда, NAVOIVET.UZ манбаа сифатида кўрсатилиши шарт!