Тиббиёт инсонни, ветеринария инсониятни даволайди!
Ишонч телефонлари
(+99879) 225 58 96
(+99879) 225 58 29
Манзил:
Навоий шаҳри, Имом Ал-Бухорий кўчаси 3 a -уй.

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ВЕТЕРИНАРИЯ БОШҚАРМАСИ

Ташкилотининг расмий веб-сайти

    Томди туманида кўргазмали семинар бўлиб ўтди

    Томди туманида кўргазмали  семинар бўлиб ўтдиНавоий вилоят давлат ветеринария бошқармасининг 2016 йил биринчи ярим йиллик иш режасига мувофиқ Томди туманида қутуриш, Қрим-Конго геморрагик иситмаси, куйдирги ва бошқа ўта хавфли юқумли, зооноз касалликлар профилактикаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Ветеринария тўғрисида” ги қонуни (янги таҳрири) мазмун-моҳияти мавзусида кўргазмали ўқув-амалий семинари бўлиб ўтди . Туман ҳокимлиги ва вилоят давлат ветеринария Томди туманида кўргазмали  семинар бўлиб ўтдибошқармаси ахборот хизмати гуруҳи ҳамкорлигида ташкил этилган семинарга овул фуқаролар йиғинлари (ОФЙ) раислари, тадбиркорлар, туман ҳудудидаги қоракўлчилик ширкат хўжаликлари бошқаруви раислари, ветеринар ва чорвашунос мутахассилари, туман соғлиқни сақлаш бўлими, ДСЭНМ, туман Ички ишлар бўлими, туман ободонлаштириш бошқармаси, туман ветеринария бўлими ва ветеринария лабораторияси раҳбар ва мутахассиларини жалб қилинди

    Томди туманида кўргазмали  семинар бўлиб ўтдиСеминарни кириш сўзи билан очган Томди туман ҳокими Қ. Алдабергенов семинар мавзулари моҳиятига тухталар экан, об-ҳаво қуруқ ва илиқ келганлиги сабабли Қрим-Конго геморрагик истмаси касаллиги манбаалари бўлган каналарнинг эрта фаоллашганлиги ва бу касаллик бўйича эпизоотик, эпидемиологик барқарорликни таъминлаш тадбирлари шу кундан, тўлақонли амалга оширилиши зарурлигини, шунингдек туманда ўтказилаётган қутуриш касаллигига қарши кураш ойлиги давомида барча мутасадди ташкилотлар фаол иштироки мувофиқлаштирилиб борилиши шартлигини, куйдирги ва бошқа ўта хавфли юқумли зооноз касалликлар ҳамда уларнинг профилактикасига доир аҳоли ўртасида кенг тушинтириш-тарғибот ишлари янада кучайтириш эпидемиологик ва эпизоотик барқарорликни таъминлашнинг муҳим бўғими эканлигини таъкидлади.

    Томди туманида кўргазмали  семинар бўлиб ўтди
    Семинарда вилоят давлат ветеринария бошқармаси бош мутахассиси Б.Жузбаев қутуриш, Қрим-Конго геморрагик иситмаси, куйдирги ва бошқа ўта хавфли юқумли, зооноз касалликлар профилактикаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Ветеринария тўғрисида” ги қонуни (янги таҳрири) мазмун-моҳияти мавзусида маъруза қилди, маърузалар семинар қатнашчиларига презентация шаклида, кўргазмали материаллардан фойдаланилган ҳолда батафсил тушинтирилди.

    Томди туманида кўргазмали  семинар бўлиб ўтдиСеминарда сўзга чииқан вилоят давлат ветеринария бошқармаси бош мутахассиси Р.Пўлатов, юрисконсульти Н.Абдуллаевлар томонидан ушбу касалликлар профилактикасига доир амалий маслаҳатлар, “Ветеринария тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни янги таҳририга киритилган қшимча ва ўзгартиришлар мазмун-моҳияти юзасидан чуқур тушунчалар берилди.

    Томди туманида кўргазмали  семинар бўлиб ўтдиСеминарнинг амалий қисмида Қрим-Конго геморрагик иситмаси профилактикаси доирасида ўтказиладиган дезинсекция тадбирлари, дайди ва назоратсиз ҳайвонларни тутиш, сақлаш, шунингдек одамларга тан жароҳати етказган ҳайвонларни сақлаш, клиник кўрикдан ўтказиш, шунингдек ҳайвонларни рўйхатга олиш, паспорт бериш, эмлаш жараёнлари кўргазмали тарзда намойиш этилди.

    Томди туманида кўргазмали  семинар бўлиб ўтдиЎта хавфли юқумли зооноз касалликлар профилактикасида барча мутасадди ташкилотлар ҳамкорлиги, ўзаро ахборот алмашинув. Аҳоли ўрасида кенг тушинтириш-тарғибот Томди туманида кўргазмали  семинар бўлиб ўтдиишлари олиб борилиши масалалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

     

     

     Бошқарма ахборот хизмати гуруҳи

    Қутуриш касаллигига қарши курашиш ойлиги ўтказилади

    Қутуриш касаллигига қарши курашиш ойлиги ўтказилади

    Қутуриш касаллигига қарши курашиш ойлиги эълон қилинди!...

    Бошқармада  ўқув ва амалий семинари  бўлиб ўтди

    Бошқармада ўқув ва амалий семинари бўлиб ўтди

        Жорий йил 11 январь куни “Ветеринария тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни...

    Семинарга марҳамат!

    Семинарга марҳамат!

    Аҳоли, тадбиркорлар, қишлоқ хўжалиги ва ветеринария соҳаси ходимлари диққатига!        “Ўзбекистон Республикасининг “Ветеринария тўғрисида”ги...

    Карманада ўқув семинари бўлиб ўтди

    Карманада ўқув семинари бўлиб ўтди

    Жорий йилнинг 20 май куни Кармана тумани саноат касб-ҳунар коллежида “Ҳайвонларнинг касалликларига қарши курашиш самарадорлигини янада ошириш” мавзусида ўқув ва амалий семинар бўлиб ўтди.  ...

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ ВЕТЕРИНАРИЯ БОШҚАРМАСИ
Веб-сайт маълумотларидан фойдаланилганда, NAVOIVET.UZ манбаа сифатида кўрсатилиши шарт!