Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 июлдаги "Қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш ва сақлаш билан боғлиқ хизматлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги 202-сонли қарори ижроси доирасида, вилоят давлат ветеринария бошқармаси иш режасига мувофиқ 2016 йилнинг 15 февралидан 15 мартгача
"Қутуриш касаллигига қарши кураш ойлиги" эълон қилинди.
Ойлик давомида ит ва мушукларни рўйхатга, қайта рўйхатга олиш, паспорт ва жетон бериш, қутуриш касаллига қарши эмлаш, гижжасизлантириш тадбирлари амалга оширилади.
Барча туман ва шаҳар давлат ветеринария бўлимларида, ветеринария участкаларида, зооветеринария шаҳобчаларида қутуришга қарши эмлама, гижжасизлантириш учун антгельминтиклар, паспорт бланкалари ва жетонлар заҳиралари яратилган.
Қорамоғингиздаги уй ҳайвонларини эмлатиш учун энг яқин ветеринария муассасасига мурожаат қилинг!
Қутуриш касаллиги -шу кунга қадар давоси топилмаган, ўта хавфли юқумли касаллик ва ундан ҳимояланишнинг энг самарали усули - ит ва мушукларни қутуришга қарши ўз вақтида эмлатишдир!!!
Қўшимча маълумотлар учун вилоят эпизоотик тадбирларнинг бажарилишини
мувофиқлаштирувчи штаби телефон рақами:
(0436) 225-58-96
Бошқарма ахборот хизмати гуруҳи