Сана: 30-08-2016, 15:13 | Бўлим: Ташкилот хакида » Янгиликлар
Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Мамлакатимиз тарихида янги саҳифа очган Ўзбекистонимиз мустақиллигининг 25 йиллигини муносиб кутиб олиш, ўтган давр мобайнида она юртимиз, барча вилоят, шаҳар ва қишлоқларимизнинг қиёфаси тобора очилиб, гўзал бўлиб бораётганини, шу заминда яшаётган инсонларнинг кайфияти, бугунги ҳаётдан розилигини, эртанги кунга ишончини, барча соҳаларда амалга ошираётган кенг кўламли ишларимизнинг моҳияти ва аҳамияти алоҳида қайд этилди.
Аҳолига юқори сифатли зооветеринария хизмати кўрсатилишини таъминлаш, аҳоли саломатлигини ҳимоя қилиш, аҳолига етказиб берилаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг инсон саломатлиги учун хавфсизлигини ҳамда сифатини кафолатлаш, вилоят ҳудудида ветеринар осйишталикни таъминлаш, давлат ветеринария хизмати таркибий бўлинмалари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, улар фаолиятини янада такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги таъкидланди.
Навоий вилоят ҳокимлиги капитал қурилиш инжиниринг компанияси буюртмасига асосан “Самарбек” ИЧТФ томонидан 270 миллион сўмдан ортиқ маблағ сарфланиб, бунёд этилган бинода бошқарма мутахассиларининг фаолият юритиши учун барча қўлайликлар яратилган. Бу ерда ходимлар учун алоҳида хоналар, мажлислар ўтказиш зали, ҳужжатларни сақлаш учун махсус хона ташкил этилган. Эпизоотик отряд учун алоҳида махсус жиҳозланган штаб бунёд этилди. Аҳолининг вақтини тежаш ва уларга қулайлик яратиш мақсадида хизмат кўрсатишда замонавий ахборот технологияларидан кенг фойдаланилади.
Ушбу бинонинг фойдаланишга топширилиши энг улуғ, энг азиз байрамимизга муносиб туҳфа бўлди.
Бошқарма ахборот хизмати
Мамлакатимизда миллий ахборот тизимини шакллантириш, давлат ва жамият ҳаётининг барча жабҳасида замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ҳамда телекоммуникация воситаларидан фойдаланиш кўламини кенгайтириш,...
Вилоят давлат ветеринария бошқармаси касаба уюшмаси бошқарма маъмурияти билан ҳамкорликда вилоятда ветеринария хизматини ташкил этиш, эпизоотик барқарорликни таъминлаш, зооветеринария сервис хизматларини...
Бошқармада ахборот хизмати гуруҳи ташкил этилди...