Тиббиёт инсонни, ветеринария инсониятни даволайди!
Ишонч телефонлари
(+99879) 225 58 96
(+99879) 225 58 29
Манзил:
Навоий шаҳри, Имом Ал-Бухорий кўчаси 3 a -уй.

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ВЕТЕРИНАРИЯ БОШҚАРМАСИ

Ташкилотининг расмий веб-сайти

    Фахрий Ёрлиқ ва Дипломлар топширилди

    Фахрий Ёрлиқ ва Дипломлар топширилдиВилоят давлат ветеринария бошқармаси касаба уюшмаси ходимлари умумий йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда сўзга чиқққан касаба уюшмаси раиси О.Абдуллаев, бошқарма бошлиғи И.Джураев, бош мутахассислар Б.Жузбаев ва Р.Пўлатовлар 2016 йил давомида бошқарма ва унинг тизим ташкилотлари томонидан эришилган ютуқларни таъкидлаб ўтдилар. Жумладан, вилоятда эпизоотик барқарорликни таъминлаш билан бир қаторда бошқарма, Конимех тумани давлат ветеринария бўлими, вилоят ветеринария лабораторияси маъмурий бинолари қурилиб, ишга туширилди. Хатирчи. Навбаҳор, Қизилтепа туманлари давлат ветеринария бўлимлари маъмурий бинолари капитал ва жорий таъмирланди. Томди, Учқудуқ туманлари ва Зарафшон шаҳар давлат ветеринария бўлимлари маъмурий бинолари қурилиши учун ер майдонлари ажратилиб, лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланди.

    Тизим ташкилотлари қўшимча тарзда 3 та хизмат автомашинаси, 13 та мотоцикллар, 15 та велосипедлар, шунингдек Дьюар идишлари, пуркагичлар, термосумкалар билан таъминланиши эпизоотик тадбирлар сифати, самарадолиги ва тезкорлигини оширишда ижобий таъсир кўрсатди.[
    Фахрий Ёрлиқ ва Дипломлар топширилди

    Йиғилиш қатнашчилари томонидан билдирилган фикр ва мулоҳозалардан келиб чиқққан ҳолда ветеринария соҳасини ривожлантириш, соҳага инновацияларни киритиш, эпизоотик тадбирларни ўтказишда жонбозлик кўрсатган ҳамда жамоат ишларида фаол иштирок этган бир гуруҳ раҳбар ва мутахассилар:

    Дуйсенов Полат Юсупович-Конимех тумани давлат ветеринария бўлими бошлиғи;

    Тўланов Шерали Жуманович-Навоий шаҳар давлат ветеринария бўлими бошлиғи;

    Боймурадов Шамсиддин Облаевич-Навоий шаҳар марказий деҳқон бозори ВСЭЛ мудири;

    Гаимов Абрий Худойназарович-бошқарма эпизоотик отряди бошлиғи;

    Хакимов Дилмурод Ўктамович-ҳайвонларнинг юқумсиз касалликларига қарши кураш бўлими бошлиғи;

    Бўриева Шахло Шукруллаевна- бошқарма эпизоотик отряди катта ҳисобчиси;

    Жабборов Улуғбек Акбар ўғли-бошқарма эпизоотик отряди ветврачи;

    Ўринова Хуршида Рустамовна-бошқарма эпизоотик отряди ветеринария мутахассиси;

    Ахадов Холмумин Бобоназарович-Хатирчи тумани “Бобоназар Ахад бархаёт” зооветеринария шаҳобчаси мудири вилоят давлат ветеринария бошқармасининг Фахрий Ёрлиғи ва Дипломлари ҳамда бир ойлик иш ҳақи миқдорида пул мукофати билан билан тақдирландилар.

    Шу каби тадбирлар бошқарманинг барча таркибий бўлинмаларида ўтказилмоқда.

     

    Бошқарма ахборот хизмати

     

    Йиғилишда долзарб масалалар кўрилди

    Йиғилишда долзарб масалалар кўрилди

    Навоий вилоят давлат ветеринария бошқармасида бошқарма бошлиғи И.Джураев раислигида бўлиб ўтган йиғилишда асосий эътибор вилоят ҳудудида эпизоотик барқарорликни таъминлашга қаратилди....

    Бошқармада номинациялар бўйича ғолиблар тақдирланди.

    Бошқармада номинациялар бўйича ғолиблар тақдирланди.

    Вилоят давлат ветеринария бошқармаси касаба уюшмаси бошқарма маъмурияти билан ҳамкорликда вилоятда ветеринария хизматини ташкил этиш, эпизоотик барқарорликни таъминлаш, зооветеринария сервис хизматларини...

    Намунали ветеринарларга

    Намунали ветеринарларга "Lifan" лар топширилди

    Намунали ветеринарларга Давлат ветеринария бош бошқармасининг совғалари топширилди....

    Бошқарма раҳбариятида ўзгариш

    Бошқарма раҳбариятида ўзгариш

    Бошқарма раҳбариятида ўзгариш...

    Вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш  бошқармаси Аппарат  ...

    Вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси Аппарат ...

        Навоий вилоят  ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси Аппарат ходимлари тўғрисида   маълумот  ...

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ ВЕТЕРИНАРИЯ БОШҚАРМАСИ
Веб-сайт маълумотларидан фойдаланилганда, NAVOIVET.UZ манбаа сифатида кўрсатилиши шарт!