Тиббиёт инсонни, ветеринария инсониятни даволайди!
Ишонч телефонлари
(+99879) 225 58 96
(+99879) 225 58 29
Манзил:
Навоий шаҳри, Имом Ал-Бухорий кўчаси 3 a -уй.

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ВЕТЕРИНАРИЯ БОШҚАРМАСИ

Ташкилотининг расмий веб-сайти

    БОЖХОНАДАН «ЯШИЛ» ЁКИ «ҚИЗИЛ» ЙЎЛАК ОРҚАЛИ ЎТИШ МУМКИН БЎЛАДИ

    Вазирлар Маҳкамасининг 11.10.2017 йилдаги 814-қарори билан Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали ўтказиш пунктларида икки йўлакли тизимни қўллаш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди.

     

    Тизим божхона чегараси орқали ўтадиган жисмоний шахснинг божхона операцияларини амалга ошириш мақсадида нотижорат мақсадлар учун мўлжалланган товарларни декларациялаш шакли сифатида "яшил" ёки "қизил" йўлакни танлаш имкониятини кўзда тутади (қуйидаги жадвалга қаранг).

     

     

    «Яшил» йўлак

     

     

    «Қизил» йўлак

    Кириб келиш ва чиқиб кетиш жойларида махсус белгиланган, жисмоний шахсларнинг нотижорат мақсадлардаги қўл юки ва кузатиб борилаётган багаждаги товарларни божхона чегарасидан олиб ўтиши учун мўлжалланган жой.

     

    Кириб келиш ва чиқиб кетиш жойларида махсус белгиланган, жисмоний шахсларнинг ёзма шаклда декларацияланиши лозим бўлган қўл юки ва кузатиб борилаётган багаждаги товарларни, шунингдек декларацияланиши жисмоний шахснинг ихтиёрига кўра амалга ошириладиган товарларни божхона чегарасидан олиб ўтиши учун мўлжалланган жой.

    "Яшил" йўлакка кириш оқ фонда яшил рангли саккиз бурчак шаклидаги, шунингдек яшил рангда давлат тили. рус ва инглиз тилида

    «Yashil yo'lak», «зеленый коридор» ва «Green channel»; «Yozma deklaratsiyalanmaydigan tovarlar», «Товары, не подлежащие письменному декларированию» ва «Nothing to declare» ёзувлари бўлган махсус график белги билан белгиланади.

     

    "Қизил" йўлакка кириш оқ фонда қизил рангли тўртбурчак шаклидаги, шунингдек давлат тили, рус ва инглиз тилида «Qizil yo'lak», «Красный коридор» ва «Red channel»; «Yozma deklaratsiyalanadigan tovarlar», «Товары, подлежащие письменному декларированию» ва «Goods to declare» ёзувлари бўлган махсус график белги билан белгиланади.

     

    "Яшил" йўлакда товарлар қуйидаги товарлардан ташқари оғзаки декларациялаштирилади:

    -  олиб кириш ёки олиб чиқиш қонун ҳужжатларига мувофиқ тақиқланган ёки чекланган товарлар;

    - қиймати ва (ёки) миқдори божсиз олиб кириш нормасидан ва қонун ҳужжатларида белгиланган акциз солиғи солинмайдиган товарларни олиб кириш нормасидан ошадиган товарлар;

    - ёзма декларациялаштириладиган Ўзбекистон нақд миллий валютаси ва хорижий валютадаги олиб кириш ва олиб чиқишга рухсат этилган маблағлар чекланган нормалари.

     

    "Қизил" йўлак орқали ўтадиган шахслар белгиланган тартибда йўловчи божхона декларациясини тўлдиради. 

     

    Икки йўлакли тизим:

    2018 йил 1 январдан бошлаб - Ўзбекистон халқаро аэропортларида;

    2021 йил 1 январдан бошлаб - Ўзбекистон божхона чегараси орқали автомобиль ва темир йўл ўтказиш пунктларида фаолият кўрсатишни бошлайди.

     

    Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 13.10.2017 йилда кучга кирди.

    Манба:  http://www.norma.uz сайти

     

    ДАВЛАТ ВЕТЕРИНАРИЯ ҚЎМИТАСИДА ЁШЛАР ИТТИФОҚИНИНГ БОШЛАНҒИ ...

    ДАВЛАТ ВЕТЕРИНАРИЯ ҚЎМИТАСИДА ЁШЛАР ИТТИФОҚИНИНГ БОШЛАНҒИ ...

    ДАВЛАТ ВЕТЕРИНАРИЯ ҚЎМИТАСИДА ЁШЛАР ИТТИФОҚИНИНГ БОШЛАНҒИЧ ТАШКИЛОТИ ТАЪСИС ЭТИЛДИ...

    Гўшт ва гўшт маҳсулотларини ветеринария санитария экспертизасидае ўтк ...

    Гўшт ва гўшт маҳсулотларини ветеринария санитария экспертизасидае ўтк ...

    Гўшт ва гўшт маҳсулотларини ветеринария-санитария экспертизасидан ўтказиш Қоидалари Ўзбекистон Республикасининг «Ветеринария тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993...

    Сутни ВСЭ утказиш

    Сутни ВСЭ утказиш

    17-06-2014                Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Ветеринария тўғрисида»ги, «Давлат санитария назорати тўғрисида»ги,...

    СУТ ЕТИШТИРУВЧИ ҚОРАМОЛЧИЛИК ФЕРМАЛАРИДА ВЕТЕРИНАРИЯ-САНИТАРИЯ Қ ...

    СУТ ЕТИШТИРУВЧИ ҚОРАМОЛЧИЛИК ФЕРМАЛАРИДА ВЕТЕРИНАРИЯ-САНИТАРИЯ Қ ...

    Mазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Ветеринария тўғрисида», «Озиқ-овқат маҳсулотларининг хавфсизлиги тўғрисида» ва «Истеъмолчиларнинг...

    Ветеринарияда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсор ...

    Ветеринарияда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсор ...

    Ветеринарияда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлардан фойдаланиш тартиби «Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида»ги, «Ветеринария тўғрисида»ги...

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ ВЕТЕРИНАРИЯ БОШҚАРМАСИ
Веб-сайт маълумотларидан фойдаланилганда, NAVOIVET.UZ манбаа сифатида кўрсатилиши шарт!