» » » ДАВЛАТ ВЕТЕРИНАРИЯ ҚЎМИТАСИДА ЁШЛАР ИТТИФОҚИНИНГ БОШЛАНҒИЧ ТАШКИЛОТИ ТАЪСИС ЭТИЛДИ

 
 
 

ДАВЛАТ ВЕТЕРИНАРИЯ ҚЎМИТАСИДА ЁШЛАР ИТТИФОҚИНИНГ БОШЛАНҒИЧ ТАШКИЛОТИ ТАЪСИС ЭТИЛДИ

Muallif: info dan 12-08-2017, 17:24, qaradi: 2719

0

Ўзбекистон Республикаси Мустақилликни қўлга киритгандан сўнг ватанимиз келажаги бўлмиш ёшлар масаласига устувор вазифа сифатида алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда. Албатта бу эртанги кунимизнинг эгалари бўлмиш ёшларга давлатимиз томонидан кўрсатилаётган катта ишонч ва ғамхўрлик наъмунасидир.

Жорий йилнинг 30 июнь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида «Камолот» Ёшлар ижтимоий ҳаракати қурултойи бўлиб ўтди. Бу қурултойда «Камолот» Ёшлар ижтимоий ҳаракати тугатилганлиги ва «Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи» ташкил этилганлиги эълон килинди.

Ушбу курултойда муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг «Ёшлар ҳаёти, ўй-кечинмалари, орзу-ниятлари, энг муҳими, уларни қийнаётган масалалар, афсуски, радио ва телевидение, газета ва журналларда ўз ифодасини тўлиқ топмаяпти» деган фикрларини бугунги даврнинг ўзи ғоятда долзарб масала эканлигини кўрсатмоқда.

2017 йил 31 июл куни Ўзбекистон Республикаси давлат ветеринария қўмитасида фаолият олиб бораётган ёшлар ташаббуси билан Қўмитада Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти ташкил этишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Тадбирда, Давлат ветеринария қўмитаси, тизим ташкилотлари ва Тошкент шаҳар давлат ветеринария хизматида фаолият олиб бораётган ёшлар ҳамда Ёшлар иттифоқи ташкилотининг Чилонзор туман кенгаши раиси Б.Зиёвиддинов иштирок этди. Тадбирни Давлат ветеринария қўмитаси раиси Б.Норқобилов кириш сўзи билан очиб берди.

 ДАВЛАТ ВЕТЕРИНАРИЯ ҚЎМИТАСИДА ЁШЛАР ИТТИФОҚИНИНГ БОШЛАНҒИЧ ТАШКИЛОТИ ТАЪСИС ЭТИЛДИ

Шундан сўнг, давлат ветеринария хизматида фаолият олиб бораётган ёшлар сўзга чиқиб, улар ўзларининг бугунги кунда амалга ошираётган фаолияти, ўй-кечинмалари, орзу-ниятлари ҳамда таклиф ва истакларини билдирдилар. Ёшлар иттифоқи ташкилотининг низомига мувофиқ белгиланган тартибда Давлат ветеринария қўмитаси Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти ташкил этилди. Давлат ветеринария қўмитаси ҳайвонлар соғлиғини сақлаш бошқармаси бош мутахассиси Нодир Махмудов бошланғич ташкилот етакчиси этиб сайланди.

 

Бугунги кунда давлат ветеринария хизматида 500 нафарга яқин 30 ёшгача бўлган ёш мутахассислар фаолият олиб бормоқда. Соҳа учун олий маълумотли ёш кадрлар Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти ҳамда Тошкент давлат аграр университети ва унинг Нукус филиалларида тайёрланса, республикамизнинг 140 дан ортиқ коллежларида ўрта-махсус маълумотли ветеринария мутахассислари тайёрланади.

Айни пайтда соҳада муносиб ёш кадрларни тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 июндаги ПҚ-3026-сонли «Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ветеринария соҳаси учун кадрлар тайёрлаш давлат таълим стандартлари танқидий кўриб чиқилиб, унга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича чора-тарбирлар ишлаб чиқилди. Шунингдек, жорий йилдан бошлаб олий таълим муассасаларида ветеринария мутахассислигини битираётган талабалар тантанали равишда “ветеринария врачининг қасамёди”ни қабул қилиши жорий қилинди.

 

Манба: vetgov.uz сайти

 

 

dle

Kategoriya: Ташкилот хакида » Янгиликлар

Hurmatli mehmon, siz saytga ro'yxatdan o'tmagan foydalanuvchi sifatida kirdingiz..
Sizga tavsiya qilamiz ro'yxatdan o'tish yoki saytga ismingiz bilan kiring.

Добавление комментария

Ismingiz:*
E-Mail:
Izoh:
Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищенной ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Kodni kiriting: *