Тиббиёт инсонни, ветеринария инсониятни даволайди!
Ишонч телефонлари
(+99879) 225 58 96
(+99879) 225 58 29
Манзил:
Навоий шаҳри, Имом Ал-Бухорий кўчаси 3 a -уй.

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ВЕТЕРИНАРИЯ БОШҚАРМАСИ

Ташкилотининг расмий веб-сайти

    Бюджет ташкилотларида қўшимча ҳақ миқдори оширилди

    Бюджет ходимларига бир неча лавозимда ишлаганлик учун – маошнинг 50%и, шифокорларга эса 2 ставкага рухсат берилди

     

    Вазирлар Маҳкамасининг 20.11.2017 йилдаги 920-сон «Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш давлат тизими ташкилотларини кадрлар билан таъминлашни яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори тасдиқланди.

     Ҳужжат билан  Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида низомга (18.10.2012 йилдаги 297-сон ВМҚга илова) ўзгартиришлар киритилди.

     Бюджет ташкилотларида бир неча касб ва лавозимда ишлаганлик, хизмат кўрсатиш зонасини кенгайтирганлик, ишлар ҳажмини кўпайтирганлик учун қўшимча ҳақ миқдори бир неча касб ва лавозимда ишланаётган лавозим бўйича маошнинг (тариф ставкасининг) 30%идан 50 %игача оширилди. Қўшимча ҳақ ташкилотнинг меҳнатга ҳақ тўлаш фондида назарда тутилган маблағлардан тўланади.

     Бундан ташқари, энди барча ҳолатларда бўш ўринлар ва тегишли малака мавжуд бўлган тақдирда давлат тиббиёт ташкилотлари ходимлари билан амалда ишланган вақт учун меҳнатга ҳақ тўланган ҳолда ўриндошлик асосида ишлаш тўғрисида шартномалар тузишга рухсат берилади.  

    Эслатиб ўтамиз, илгари ноқулай меҳнат шароитларида ишлайдиган тиббиёт ходимларига агар асосий иши ҳам шундай шароитлар билан боғлиқ бўлса, ўриндошлик асосида ишлаш тақиқланган эди.

     Шунингдек, ўриндош-врачлар учун уларнинг иш вақтини ҳисобга олишда истисно қилинди - унинг давомийлиги ойлик нормадан ортиқ бўлмаслиги керак. Соғлиқни сақлаш соҳасининг бошқа ходимлари учун эса (врачлардан ташқари) – иш вақти ойлик нормасининг ярмидан ортиқ бўлмаслиги даркор.

     Маълумот учун: Илгари барча тоифадаги ходимлар учун ўриндошлик бўйича ишнинг давомийлиги иш вақти ойлик нормасининг ярмидан ортиқ бўлмаслиги керак эди.

     Манба: www.norma.uz

    ЯНГИ ИШ ЖОЙЛАРИ – ДАВЛАТ БУЮРТМАСИГА БИНОАН

    ЯНГИ ИШ ЖОЙЛАРИ – ДАВЛАТ БУЮРТМАСИГА БИНОАН

    ЯНГИ ИШ ЖОЙЛАРИ – ДАВЛАТ БУЮРТМАСИГА БИНОАН...

    Малака ошириш тўғрисида

    Малака ошириш тўғрисида

    МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ БЎЙИЧА МУТАХАССИСЛАР ҚАЕРДА ҚАНДАЙ МАЛАКА ОШИРИШДАН ЎТАДИ?...

    БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТЛАРИ УЧУН ҲИСОБОТНИНГ ЯНГИ ШАКЛЛАРИ ТАСДИҚЛАНДИ

    БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТЛАРИ УЧУН ҲИСОБОТНИНГ ЯНГИ ШАКЛЛАРИ ТАСДИҚЛАНДИ

    Молия вазирининг 8.11.2016 йилдаги буйруғи билан Давлат бюджетидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотлари бўйича чораклик ва йиллик янги ҳисобот шакллари тасдиқланди....

    Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

    Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

    Молия вазирининг қарори (рўйхат рақами 1297-2, 2016 йил 12 октябрь) билан Бухгалтерия ҳисобида ҳужжатлар ва ҳужжатлар айланиши тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди....

    Фан доктори илмий даражаси талабгорларига талаблар ўзгарди

    Фан доктори илмий даражаси талабгорларига талаблар ўзгарди

      Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг қарорлари билан қуйидагилар тасдиқланди:  ...

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ ВЕТЕРИНАРИЯ БОШҚАРМАСИ
Веб-сайт маълумотларидан фойдаланилганда, NAVOIVET.UZ манбаа сифатида кўрсатилиши шарт!