Тиббиёт инсонни, ветеринария инсониятни даволайди!
Ишонч телефонлари
(+99879) 225 58 96
(+99879) 225 58 29
Манзил:
Навоий шаҳри, Имом Ал-Бухорий кўчаси 3 a -уй.

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ВЕТЕРИНАРИЯ БОШҚАРМАСИ

Ташкилотининг расмий веб-сайти

    Президент давлат хизматлари бўйича янги қарорни имзолади

    Президент давлат хизматлари бўйича янги қарорни имзолади. 1 апрелдан қатор талаблар бекор қилинади

    Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини янада комплекс ривожлантириш чоралари ҳақидаги президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги телеграм канали хабар бермоқда.
     
    Қарорга мувофиқ, 2019 йил 1 июндан:

    давлат хизматларидан фойдаланиш учун жисмоний ва юридик шахслар исталган жойдаги Давлат хизматлари марказларидан (прописка ва почта манзилидан қатъий назар) мурожаат қилишга ҳақли;

    давлат хизматларини олиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат этганда, давлат божи, йиғимлар ва бошқа тўловлар Марказлар орқали ёки бевосита хизмат кўрсатувчи органларга мурожаат этганда тўланадиган суммадан 90 фоиз миқдорида тўланади.

    2019 йил 1 августдан бошлаб давлат хизматлари кўрсатишда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан солиқ қарзи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотномалар, солиқ тўловчининг ҳисобга қўйилганлиги тўғрисида гувоҳномалар, тўланган даромадлар ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисида маълумотномалар талаб қилиниши тақиқланади.
     
    2019 йил 1 апрелдан қуйидаги ҳужжатларни олиш бўйича талаблар бекор қилинади:

    Экспорт контракт рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома; 

    Мол сўйишни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи рухсат гувоҳномаси; 

    Ер қаъри участкасидан фойдаланишда бузилган ерлар қайта тикланганлигини ҳақида хулоса; 

    Вояга етмаганларга мўлжалланган дори воситалари реклама қилишга рухсатнома:

    Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар билан чакана савдо қиладиган тадбиркорлик субъектларининг савдо объектлари жойлашуви; 

    Ерларнинг барча тоифаларида геологик-суратга олиш, қидириш, геодезия ва бошқа турдаги қидирув ишларини олиб боришга рухсатнома.

     

    Манба: kun.uz сайти

    Давлат хизматлари ягона реестри тасдиқланди

    Давлат хизматлари ягона реестри тасдиқланди

    ЯГОНА РЕЕСТРДА ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ СОНИ 444 ТАДАН 693 ТАГА ОШДИ...

    Давлат хизматлари ягона реестри тасдиқланди

    Давлат хизматлари ягона реестри тасдиқланди

    Давлат хизматлари ягона реестри тасдиқланди...

    ЭЛЕКТРОН РАҚАМЛИ ИМЗО ОЛИШ УЧУН – ФАҚАТ «ЯГОНА ДАРЧА» МАРКАЗЛАР ...

    ЭЛЕКТРОН РАҚАМЛИ ИМЗО ОЛИШ УЧУН – ФАҚАТ «ЯГОНА ДАРЧА» МАРКАЗЛАР ...

    ЭЛЕКТРОН РАҚАМЛИ ИМЗО ОЛИШ УЧУН – ФАҚАТ «ЯГОНА ДАРЧА» МАРКАЗЛАРИГА    ...

    Паспорт олиш, прописка ва визани расмийлаштириш   осонлаштирилди

    Паспорт олиш, прописка ва визани расмийлаштириш осонлаштирилди

    Паспорт олиш, прописка ва визани расмийлаштириш осон бўлади...

    ПУЛ ВА БОШҚА АШЁЛАР ПОЧТА ОРҚАЛИ ҚАНДАЙ ЖЎНАТИЛАДИ?

    ПУЛ ВА БОШҚА АШЁЛАР ПОЧТА ОРҚАЛИ ҚАНДАЙ ЖЎНАТИЛАДИ?

    Почта алоқаси хизматини кўрсатиш Қоидалари ўзгартирилди ва уларга қўшимчалар киритилди....

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ ВЕТЕРИНАРИЯ БОШҚАРМАСИ
Веб-сайт маълумотларидан фойдаланилганда, NAVOIVET.UZ манбаа сифатида кўрсатилиши шарт!