Вазирлар Маҳкамасининг 23.10.2017 йилдаги 864-сон «Тадбиркорлик субъектларига фақат «ягона дарча» тамойили бўйича ягона марказлар орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари рўйхатига қўшимча киритиш тўғрисида» қарори эълон қилинди.
Энди электрон рақамли имзолар (ЭРИ) калитларини рўйхатга олиш ва сертификатини бериш фақат «ягона дарча» марказида амалга оширилади. Муқаддам ушбу хизмат бевосита давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилар эди.
ЭРИ давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда тижорат банклари томонидан кўрсатиладиган барча хизмсатлардан эркин фойдаланишни таъминлайди.
ДСИ, Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда ССПга бир ой муддатда ушбу йўналишдаги марказлар фаолиятиги йўлга қўйиш топширилган.
Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган, Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 23.10.2017 йилда кучга кирди.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Манба: https://www.norma.uz сайти