Тиббиёт инсонни, ветеринария инсониятни даволайди!
Ишонч телефонлари
(+99879) 225 58 96
(+99879) 225 58 29
Манзил:
Навоий шаҳри, Имом Ал-Бухорий кўчаси 3 a -уй.

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ВЕТЕРИНАРИЯ БОШҚАРМАСИ

Ташкилотининг расмий веб-сайти

    Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ташкил этилди

                   Ветеринария ва чорвачилик соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги президент фармони  (ПФ-5696, 28.03.2019 й.)  ва қарори (ПҚ-4254, 28.03.2019 й.)   қабул қилинди.

                    Фармон билан Давлат ветеринария қўмитаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси этиб қайта ташкил этилди ҳамда унинг асосий вазифалари белгилаб берилди.

                  Қўмита ветеринария, чорвачилик ва наслчилик соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширади.

                  Қуйидагилар Қўмита таркибига ўтказилди:

    Самарқанд ветеринария медицинаси институти ва унинг академик лицейи;
    Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти;
    Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти;
    Балиқчилик илмий-тадқиқот институти.

                  Қўмита ҳузурида Ветеринария хизмати ва чорвачиликни ривожлантириш жамғармаси ҳамда “Ўзбекчорванасл” агентлиги ташкил этилди.

                  2020 йил 1 январдан:

                  100 бошли чорва ва 100 минг парранда бўлган хўжаликларда ветеринария врачи ва зоотехник штати жорий этилади;
    қорамолчилик йўналишидаги хўжаликлардаги ҳамда аҳоли қарамоғидаги сигирлар селекция режасига асосан наслли буқалар уруғи билан сунъий уруғлантирилади;
                  туман ҳокимлари келгуси йилга озуқа экинларини жойлаштириш режасини “Ўзбекчорванасл” агентлигининг ҳудудий бошқармалари билан келишади.

     

    Манба: kun.uz сайти

    Бошқарма ахборот хизмати

     

    Самарқанд  ВМИ Нукус филиали ташкил этилди.

    Самарқанд ВМИ Нукус филиали ташкил этилди.

      САМАРҚАНД ВЕТЕРИНАРИЯ МЕДИЦИНАСИ ИНСТИТУТИНИНГ НУКУС ФИЛИАЛИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА...

    Аккредитация маркази ташкил этилди.

    Аккредитация маркази ташкил этилди.

    Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошида Аккредитация маркази (Марказ) ташкил этилди...

    Ветеринария медицинаси институти ташкил этилади

    Ветеринария медицинаси институти ташкил этилади

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2017 йил 13 декабрдаги ПҚ-3432-сон қарори...

    ТАЛАБАЛАР “ВЕТЕРИНАРИЯ ВРАЧИНИНГ ҚАСАМЁДИ”НИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ

    ТАЛАБАЛАР “ВЕТЕРИНАРИЯ ВРАЧИНИНГ ҚАСАМЁДИ”НИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ

    ЎЗБЕКИСТОНДА БИРИНЧИ МАРТА ВЕТЕРИНАРИЯ МУТАХАССИСЛИГИНИ БИТИРАЁТГАН ТАЛАБАЛАР ТАНТАНАЛИ РАВИШДА “ВЕТЕРИНАРИЯ ВРАЧИНИНГ ҚАСАМЁДИ”НИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ....

    Бошқармада ахборот хизмати ташкил этилди

    Бошқармада ахборот хизмати ташкил этилди

    Бошқармада ахборот хизмати гуруҳи ташкил этилди...

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ ВЕТЕРИНАРИЯ БОШҚАРМАСИ
Веб-сайт маълумотларидан фойдаланилганда, NAVOIVET.UZ манбаа сифатида кўрсатилиши шарт!