Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалик ходимлари куни” байрам тадбирида белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда, қишлоқ хўжалигининг мавжуд имкониятларидан янада самарали фойдаланиш, соҳада иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, илм-фан ютуқлари ва инновацион янгиликларни тизимли жорий этиш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ-3432-сон қарори билан “Қишлоқ хўжалигининг мавжуд имкониятларидан янада самарали фойдаланиш, соҳада иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, илм-фан ютуқлари ва инновацион янгиликларни тизимли жорий этиш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар дастури” тасдиқланди. Дастурда аҳолини сифатли гўшт, сут, тухум ва балиқ маҳсулотлари билан таъминлаш борасида қорамолчилик, парандачилик, балиқчилик хўжаликлари ташкил этиш, шунингдек ветеринария медицинаси институтини ташкил этиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойҳасини тайёрлаш белгилаб берилган.