Тиббиёт инсонни, ветеринария инсониятни даволайди!
Ишонч телефонлари
79-221-01-99
79-221-02-84
Манзил:
Навоий шаҳри, Имом Ал-Бухорий кўчаси 3 a -уй.
НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ВЕТЕРИНАРИЯ ВА ЧОРВАЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БОШҚАРМАСИ
Ташкилотининг расмий веб-сайти

    Ўқув семинари ўтказилди

    Ўқув семинари ўтказилди

             Ўқув семинари ўтказилдиВазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 830-сонли қарори  мазмун-моҳиятини тушунтириш, мақсадида аҳоли ва чорвачилик йўналишида фаолият олиб бораётган тадбиркорлик субъектлари вакиллари, туман ва шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимлари масъул ходимлари, вилоят “Чорванасл” маркази ва унинг туман вакилликлари иштирокида “Ўзагросуғурта” АЖ  Навоий бўлими биносида ўқув семинари бўлиб ўтди.

    Семинарда чорва молларини суғурталашнинг тартиби, ихтиёрийлиги, иқлим шароити оғир бўлган вилоятимиз  учун чорва молларини суғурталашнинг афзалликлари семинар қатнашчиларига батафсил тушунтирилди.

               Ўқув семинари ўтказилдиЎзбекистон Республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг  ҳамда “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамиятининг қўшма қарори билан тасдиқланган “Чорва ҳайвонларини суғурталаш  бўйича суғурта шартномаларини  тузиш учун “Ўзагросуғурта” АЖ ҳудудий филиаллари (туман, шаҳар бўлинмалари) ва “Ўзбекчорванасл” агентлигининг ҳудудий “Чорванасл” марказлари ҳамда туман (шаҳар) ветеринария ва чоорвачиликни ривожлантириш бўлимлари ўртасида тузиладиган намунавий Агентлик келишуви” мазмуни ва моҳияти, бунда томонларнинг манфаатдорлиги ҳамда вилоятимизда чорвачиликни ривожлантиришда суғурталашнинг аҳамияти маърузачилар томонидан тўлиқ таҳлил қилиб берилди.

    Ўқув семинари савол-жавоблага бой, мазмунли ва қизиқарли ўтганлиги семианар иштирокчилари томонидан қайд этилди.

    Семианрда иштирок этган аҳоли, чорвачилик субъектлари вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларга тўлиқ ва батафсил жавоблар олишди.

    Ушбу мавзуда семинарларни ҳудудлар кесимида ҳам ўтказишга келишилиб олинди.

     

    Бошқарма ахборот хизмати

    Ҳайвонларини суғурта қилиш тартиби тасдиқланди

    Ҳайвонларини суғурта қилиш тартиби тасдиқланди

    Ҳайвонларини суғурта қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди...

    Нурота туманида ўқув-амалий семинари бўлиб ўтди

    Нурота туманида ўқув-амалий семинари бўлиб ўтди

    Нурота туманида ўқув-амалий семинари бўлиб ўтди...

    Хатирчи туманида ўқув-амалий семинари бўлиб ўтди

    Хатирчи туманида ўқув-амалий семинари бўлиб ўтди

    Хатирчи туманида ўқув-амалий семинари бўлиб ўтди  ...

    “Чорванасл” марказига ишга таклиф этамиз!

    “Чорванасл” марказига ишга таклиф этамиз!

    “Чорванасл” марказига ишга таклиф этамиз!...

    Бошқармада  ўқув ва амалий семинари  бўлиб ўтди

    Бошқармада ўқув ва амалий семинари бўлиб ўтди

        Жорий йил 11 январь куни “Ветеринария тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни...

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ ВЕТЕРИНАРИЯ ВА ЧОРВАЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БОШҚАРМАСИ
Веб-сайт маълумотларидан фойдаланилганда, NAVOIVET.UZ манбаа сифатида кўрсатилиши шарт!