0
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2019 йил 28 мартдаги ПҚ-4254-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
2. Белгилансинки, аҳоли хонадонларида ва чорвачилик йўналишида фаолият кўрсатадиган хўжалик юритувчи субъектларда парвариш қилинаётган чорва ҳайвонлари «Ўзагросуғурта» акциядорлик жамиятининг ҳудудий филиаллари ҳамда бошқа суғурта ташкилотлари томонидан суғурта қилинади.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Б.Т. Норқобилов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 30 сентябрь,
830-сон
dle