Қарор ва ижро

Muallif: info dan 28-11-2019, 10:11, qaradi: 1351

0

             Қарор ва ижроМуҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёев томонидан ветеринария ва чорвачилик соҳасини ривожлантиришга алоҳида эътибор берилаётганлиги соҳа ходимларини руҳлантириб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 28 мартдаги “Ветеринария ва чорвачилик соҳасида давлат бошқарув тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-5696- сонли Фармони ва “Ўзбекистон Республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-4254-сон қарорида белгилаб берилган устувор вазифалар ижросини таъминлаш борасида фидокорона меҳнатга чорламоқда.

Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш юзасидан олиб борилаётган ишлар натижасида вилоят ички истеъмол бозорларида озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг барқарорлигини таъминланишига замин яратилди.

Хусусан, Юртбошимизнинг 2019 йил 12-13 март кунлари Навоий вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлари ижроси бўйича вилоятда чорвачилик йўналишида умумий қиймати 83 млрд. 358 млн. сўмлик 47 та лойиҳа ишга туширилиб 264 та ишчи ўрни яратилди.

Вилоят ҳудудида йирик шохли моллар бош сони ўтган йилининг мос даврига нисбатан 103,1 фоизга ўсиб 469,1 минг бошни, майда шохли моллар бош сони 103,2 фоизга ўсиб 2194,3 минг бошни, паррандалар бош сони ўтган йилининг мос даврига нисбатан 122,8 фоизга ўсиб 2761,0 минг бошни ташкил этди.

Натижада гўшт етиштириш ўтган йилининг мос даврига нисбатан 103,7 фоизга ўсиб, 119,3 минг тоннага (тирик вазнда), сут етиштириш
103,7 фоизга ўсиб, 339,3 минг тоннага, жун ишлаб чиқариш 104, 3 фоизга ўсиб 3637 тоннага, қоракўл тери ишлаб чиқариш 105,8 фоизга ўсиб 262,5 минг донага етказилди.

Вилоят ҳокимлиги томонидан ҳам соҳани ривожлантириш, ветеринария хизмати моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ишларига алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда.

Жумладан, вилоят ҳудудий “Чорванасл” марказиниг моддий техник базасини мустаҳкамлаш, транспорт, компьютер жамланмалари ҳамда сунъий урғлантириш жиҳозлари билан таъминлаш мақсадида шу кунга қадар 719 млн. сўм маблағ ажратилган бўлса, йил якунига қадар жами 1 млрд. 914 миллон сўм маблағ ажратилиши белгиланган.

         Қарор ва ижроЗарафшон шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими барча қўлайликларга эга бўлган, янги муҳташам бино билан таъминланди.

Томди туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ҳамда туман ташхис маркази маъмурий бинолари қурилиши учун ер майдонлари ажратилиб, лойиҳа смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, 2020 йил инвестиция дастурига киритилди ҳамда қурилиш ишлари бошлаб юборилди.

Бошқарма ахборот хизмати

dle

Kategoriya: Ташкилот хакида » Янгиликлар

Hurmatli mehmon, siz saytga ro'yxatdan o'tmagan foydalanuvchi sifatida kirdingiz..
Sizga tavsiya qilamiz ro'yxatdan o'tish yoki saytga ismingiz bilan kiring.

Добавление комментария

Ismingiz:*
E-Mail:
Izoh:
Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищенной ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Kodni kiriting: *