Вилоят ветеринария бошқармаси ва унинг қуйи тизим ташкилотлари томонидан 2017 йилда амалга оширилган ишлар тўғрисида
М А Ъ Л У М О Т
Вилоят давлат ветеринария бошқармаси томонидан 2017 йил давомида вилоят ҳудудида эпизоотик барқарорликни таъминлаш мақсадида қуйидаги тадбирлар амалга оширилди.
Ўта хафли касалликлардан, куйдирги касаллигига қарши 384 минг 400 бош йирик шохли, 1421 минг 400 бош майда шохли моллар, оқсил касаллигига қарши 60 минг 400 бош йирик шохли, 107 минг бош майда шохли моллар, қорасон касаллигига қарши 125 минг 700 бош йирик шохли моллар, қуйлар чечаги касаллигига қарши 942 минг 700 бош майда шохли моллар, бродзот касаллигига қарши 55 минг 200 бош майда шохли моллар, қутуриш касаллигига қарши 50 минг 089 бош итлар ва 500 бош мушуклар профилактик эмланди.
Бруцёллез касаллигига қарши 153 минг 382 бош йирик шохли моллар, 125 минг бош майда шохли моллар диагностик текширилиб, касалланган моллар аниқланмади.
Вилоят ҳудудаги деҳқон бозорларида жами 16 ветсанэкспертиза лабораториялари мавжуд бўлиб, улар томонидан деҳқон бозорларида келтирилаётган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари назоратга олинган. Улар томонидан 17882 бош (3218760 кг) йирик шохли моллар гўшти ветсанкспертизадан ўтказилиб, 85 ҳолатда эхинококкоз касаллиги аниқланиб, 305,4 кг субмаҳсулотлар зарарсизлантирилиб, утилизация қилинди, 140 ҳолатда фасциолёз касаллиги аниқланиб, 317,6 кг субмаҳсулотлар зарарсизлантирилди.
5326 бош (102520 кг) майда шохли моллар гўшти ветсанэкспертизадан ўтказилди, 3 холатда эхинококкоз касаллиги аниқланиб, 3 кг суб махсулотлар зарарсизлантирилиб, утилизация қилинди, 7 холатда фасциолёз касаллиги аниқланиб, 6 кг субмаҳсулотлар зарарсизлантирилди.
1591 бош (153277 кг) чўчқалар гўшти, 26672 бош (11478 кг) паррандалар гўшти, 145 бош (13027 кг) бошқа ҳайвонлар гўшти ветсанэкспертизадан ўтказилди.
Тухум 17879 намуна (19364982 дона) овоскопия қилинди, шундан органолептик текширишлар жараёнида 349 намуна- 3876 дона тухум истеъмолга яроқсиз бўлганлиги сабабли сотувга рухсат этилмади.
Сут ва сут маҳсулотларидан 32669 намуна 506751 кг олиниб, ёғлилигини ва кислоталикка текширилди. Шундан 22 та намуна 141 кг махсулот истеъмолга яроқсиз бўлганлиги сабабли сотувга рухсат берилмади.
204635 кг балиқ маҳсулотларидан 2051 намуна, 13128673 кг асал маҳсулотларидан 977 намуна олиниб ветсанэкспертизадан ўтказилди.
Ўсимлик озиқ-овқат маҳсулотларидан жами 357779 намуна 38822770 кг олиниб текширилди, шулардан 7168 кг маҳсулот нитратга текширилиб, нитрат миқдори меъёридан кўп бўлганлиги сабабли, далолатнома тузилиб савдодан чиқарилиб сотишга рухсат этилмади.
Вилоят ҳудудидаги қушхоналарида 13618 бош йирик шохли моллар клиник кўрикдан ўтказилиб сўйишга рухсат этилди.
Сўйишдан кейинги ветеринария кўриги жараёнида уларда 197 ҳолатда фасциолёз касаллиги аниқланиб, 532 кг субмаҳсулотлар зарарсизлантирилди, 226 холатда эхинококкоз касаллиги аниқланиб 724 кг субмахсулотлар утилизация қилинди.
Қушхона ва сўйиш майдончаларида 20110 бош майда шохли моллар клиник кўрикдан ўтказилиб, сўйишга рухсат этилди. Шуларда 15 ҳолатда фасциолёз касаллиги аниқланиб, 8 кг субмаҳсулотлар зарарсизлантирилди.
Вилоят ҳудудида жами 12 та давлат ветеринария инспекторлари фаолият кўрсатмоқда. Улар томонидан давлат ветеринария назоратини амалга ошириш жараёнида 91 ҳолатда ветеринария қонунчилиги талаблари бузилганлиги аниқланиб, 91 нафар қонунбузарларга нисбатан маъмурий ишлар қўзғатилиб жами 6 млн 881 минг 475 сўм жарима ўндирилиб, вилоят эпизоотик фондига кирим қилинган.
Ходимларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, шунингдек тадбиркорлик фаолиятига оид янги қонун ҳужжатлари талабларини барча давлат идораларининг ходимлари ва кенг жамотчиликка етказиш мақсадида ветеринария инспекторлари томонидан 1451 та тадбиркорлик субъектларида ветеринария қоида ва нормаларига риоя қилиш, тадбиркорлар учун яратилган қўлайликлар бўйича тушинтириш-тарғибот ишлари ўтказилди, 85 маротаба оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар ташкил этилди, 113 та ўқув ва амалий семинарлари ташкил этилиб, уларда ветеринария ходимларидан ташқари 2567 нафар тадбиркорлар иштироки таъминланди, уларга 153 турдаги 3108 дона қўлланмалар тарқатилди.
Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика Кенгаши режасига асосан 2017 йил давомида Навоий вилоят давлат ветеринария бошқармаси ва унинг қуйи тизим ташкилотлари томонидан 5 та (Зарафшон шаҳридаги “Нурли диёр” МЧЖ, Конимех туманидаги “Конимех” Ш/Х , Учқудуқ туманидаги “Жузқудуқ” Ш/Х, Кармана туманидаги “Карманасут” ИЧК, Навоий шахридаги “Навоий гўшт комбинати” МЧЖ) текшириш ўтказилди.
Ўтказилган барча текширишлар жараёнида ветеринария қоида ва нормалари бузилиши ҳолатлари аниқланиб, уларни бартараф этиш бўйича тегишли кўрсатмлар берилиб, амалий ёрдам кўрсатилди. Текширишлар самарадорлиги 100 фоизни ташкил этди.
Вилоят ҳудудида жами 81 та зооветеринария пунклари ва 29 та ветеринария дорихоналари фаолият кўрсатмоқда. Зооветеринария пунктлари томонидан шахсий, деҳқон ва фермер хўжаликлари билан жами 787 миллион сўмлик 130671 та шартномалар тузилиб, жами 826 миллион 714 минг сўмлик хизматлар кўрсатилди.
Мавжуд 81 та зооветеринария пунктларининг барчаси хусусий зооветеринария пунктларидир.
Чорвачилик дастури ижроси доирасида вилоят давлат ветеринария бошқармасига маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 24 миллион сўмлик жиҳозлар ҳарид қилинди, вилоят ветеринария лабораторияси биносини капитал таъмирлаш учун 50 миллион сўм маблағ ажратилиб, таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Вилоят давлат ветеринария бошқармасида ташкил этилган эпизоотик тадбирларни мувофиқлаштириш штабига 2 та махсус хона, 1 та автомашина, музлатгич, компьютер ва бошқа оргтехникалар, “Ўзмобайл” компанияси мобил телефони ажратилиб берилди. Масофа узоқлигини ҳисобга олган ҳолда Учқудуқ туман давлат ветеринария бўлимида ҳудудий мобил эпизоотик штаб ташкил этилди.
Бошқарма ва унинг таркибий бўлинмаларида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш мақсадида вилоят давлат ветеринария бошқармасининг “navoivet.uz” расмий веб-сайти, Навоий шаҳар давлат ветеринария бўлимининг “navoiyvetservis.uz” расмий веб-сайти фаолият кўрсатмоқда. Барча бўлинмалар интернет тармоғига, “IS DOC FLOW” электрон ҳужжат айланиш тизимига ҳамда вилоят ҳокимлиги ва Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги корпоратив почта тармоқларига уланган, барча таркибий бўлинмаларда локал тармоқлар фаолият кўрсатмоқда.
Ходимлар ихтиёрида 61 та замонавий компьютерлар мавжуд.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда интернет тармоғида йирик шохли моллар ва итлар базаси яратилди.
Бошқарма ва унинг таркибий бўлинмаларида олий маълумотли мутахассилар билан таъминланганлик даражасини янада яхшилаш мақсадида Самарқанд қишлоқ хўжалиги олийгоҳи билан ҳамкорликда институтни тугатган ёш мутахассиларни ишга жойлаштириш ҳамда коллеж битрувчиларини олий ўқув юртларига жалб этиш ишлари олиб борилмоқда.
Натижада тизимдаги 154 та ветврач ўрин бирликларида фаолият кўрсатаётган ходимларнинг 121 таси олий маълумотли бўлиб, олий маълумотли мутахассилар билан таъминланганлик даражаси 2015 йилдаги
58 фоиздан, айни пайтда 78 фоизга етказилди. Бу курсаткич чўл ҳудудлари-Томди, Учқудуқ туманларида ўртача 30 фоиз атрофида сақланиб қолмоқда. Бу муаммони ҳал этиш бўйича тегишли ҳокимликлар билан ҳамкорликда тегишли тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, кенг тушинтириш-тарғибот ишлари билан бирга ёш мутахассиларга яшаш ва ишлаш учун қўлай шароитлар яратиш, ушбу ҳудудларда яшовчи коллеж битирувчиларини олийгоҳларга жўнатишда моддий ёрдам кўрсатиш тадбирлари амалга оширилмоқда.
Бошқарма ахборот хизмати