Тиббиёт инсонни, ветеринария инсониятни даволайди!
Ишонч телефонлари
79-221-01-99
79-221-02-84
Манзил:
Навоий шаҳри, Имом Ал-Бухорий кўчаси 3 a -уй.
НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ВЕТЕРИНАРИЯ ВА ЧОРВАЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БОШҚАРМАСИ
Ташкилотининг расмий веб-сайти

    "Чорвадорлар куни"

          "Чорвадорлар куни"2019 йил 6 декабр куни Навоий вилояти ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасида “Чорвадорлар куни” муносабати билан “Қўшни давлатлардаги эпизоотик ҳолат, эмлаш ишларини гуруҳ асосида ташкил этиш, биопрепаратлар таъминотини тизимли йўлга қўйиш орқали эпизоотик тадбирлар самарадорлигини янада ошириш ҳамда юқумли зооантропоноз касалликлар профилактикасида чорва молларини ихтисослаштирилган қушхоналарда сўйилиши, гўшт маҳсулотларини сақлаш, ташиш ва истеъмолга чиқарилиши устидан назоратнинг аҳамияти” мавзусида ўқув-амалий семинари бўлиб ўтди."Чорвадорлар куни"

    Семинарда “Ўзчармсаноат” уюшмаси раиси в.б.-Ишчи гуруҳ раҳбари Ф.Бобоев, Ўзбекистон Республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси бошқарма бошлиғи ўринбосари С.Хасанов, Навоий вилоят ҳокимининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари С.Истамов, бошқарма бўлим бошлиқлари ва бош мутахассилари, вилоят “Чорванасл” маркази директори, туман ва шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимлари бошлиқлари, ҳайвонлар соғлигини муҳофаза қилиш, ташхис ишлари ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги бўйича мутахассислари вилоят ва туманлар ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказлари директорлари, ВСЭЛлар мудирлари, қушхоналар раҳбарлари ва ветеринария мутахассислари, гўшт маҳсулотларини сотувчи тадбиркорлар, ОАВ вакиллари иштирок этишди."Чорвадорлар куни"

    Семинар мавзуси озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш борасида бугунги кунда ўта долзарб бўлган мавзуларни ўз ичига олганлиги, гўшт ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш ва сотувга чиқариш бирқатор норматив ҳужжатлар билан тартибга солинганлиги, семинардан мақсад соҳа мутахассилари, аҳоли, тадбиркорлик субъектларининг ветеринария соҳасига, хусусан гўшт ва гўшт маҳсулотларини ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш, истеъмолга чиқаришга оид амалдаги қонун ҳужжатлари, ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормалари бўйича тушунчаларини янада ошириш орқали уларга амал қилинишини таъминлашдан иборатлиги қайд этилди."Чорвадорлар куни"

    Ўзбекистон Республикасининг “Ветеринария тўғрисида”ги қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги “Давлат ветеринария хизмати тизимида рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги 139-сонли,
    2012 йил 28 августдаги “Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 253-сон, 2018 йил
    22 январдаги “Гўшт ва гўшт маҳсулотларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида” ги 36 сонли қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 8 майдаги 386-сон қарори билан тасдиқланган “Ихтисослаштирилган сўйиш корхоналари учун ветеринария, ветеринария-санитария норма ва қоидалари”, “Ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хом ашёларни ишлаб чиқариш, сақлаш ва сотиш бўйича ветеринария-санитария норма ва қоидалари” ,Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитасининг 2018 йил 1 августдаги50-сонли, 2018 йил 12 январдаги 2-сонли қарори мазмун-моҳияти маърузачилар томонидан слайдлар орқали ҳамда мисоллар билан семинар иштирокчиларига тушунтирилди, мавзуга оид тайёрланган тарқатма материаллар улашилди.

    Семинар давомида амалдаги ветеринария, ветеринария-санитария норма ва қоидаларининг ижросини таъминлашда мавжуд муаммолар, уларни бартараф этиш бўйича таклифлар батафсил таҳлил қилинди. Семинар иштиорокчилари томонидан берилган саволларга малакали мутахассислар томонидан  батафсил жавоблар берилди."Чорвадорлар куни""Чорвадорлар куни"

    Сўзга чиқанлар семинар мавзуси аҳоли саломатлигини ҳимоя қилиш, сифати кафолатланган гўшт ва гўшт маҳсулотлари етказиб беришда муҳим аҳамият касб этишини, бу борада нафақат соҳа ходимлари, балки тадбиркорлар, кенг жамоатчилик иштироки муҳим эканлигини таъкидлашди, олис аҳоли пунктларида мини сўйиш корхоналарини, деҳқон бозорларида ихтисослаштирилган сўйиш корхоналарининг гўшт дўконларини ташкил этиш орқали аҳолига қўлайликлар яратиш зарурлигини, семинар долзарб мавзуда,ташкил этилиб, юқори савияда ўтказилганлигини қайд этишди.

     

    Бошқарма ахборот хизмати

    Қушхоналар учун ветеринария, ветеринария-санитария норма ва қои ...

    Қушхоналар учун ветеринария, ветеринария-санитария норма ва қои ...

    Ихтисослаштирилган сўйиш корхоналари учун ветеринария, ветеринария-санитария норма ва қоидалари тасдиқланди...

    Бошқармада семинар бўлиб ўтди

    Бошқармада семинар бўлиб ўтди

    Ўқув ва амалий семинари бўлиб ўтди...

    Вақтинчалик  ветеринария-санитария қоидалари тасдиқланди

    Вақтинчалик ветеринария-санитария қоидалари тасдиқланди

    “Ҳайвонотга мансуб маҳсулотлар ва  хомашёларни    ишлаб чиқариш, сақлаш ва сотишга нисбатан вақтинчалик  ветеринария-санитария қоидалари” тасдиқланди...

    Гўшт ва гўшт маҳсулотларининг хавфсизлиги  таъминланади

    Гўшт ва гўшт маҳсулотларининг хавфсизлиги таъминланади

    “Гўшт ва гўшт маҳсулотларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент” тасдиқланди....

    Амалий семинар  ташкил этилди

    Амалий семинар ташкил этилди

    Вилоят давлат ветеринария бошқармаси томонидан амалий семинар ўтказилди....

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ ВЕТЕРИНАРИЯ ВА ЧОРВАЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БОШҚАРМАСИ
Веб-сайт маълумотларидан фойдаланилганда, NAVOIVET.UZ манбаа сифатида кўрсатилиши шарт!