Вилоят ветеринария бошқармасида “Терининг юқумли касалликлари ва уларнинг профилактикаси”. “Қорамаолларнинг нодуляр дерматит касаллиги ва унинг профилактикаси” мавзуларида ўқув-амалий семинари бўлиб ўтдию
Бошқарма томонидан вилоят тери-таносил касалликлари диспансери, вилоят ДСЭНМ, вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси мутахассисларини жалб қилган ҳолда ўтказилган семинарда шунингдек вилоят ИИБ ЖТСБ КҚБ ходимлари, туман ветеринария бўлимлари ҳайвонлар соғлигини ҳимоя қилиш, ташхис ишлари ва озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича мутахассилари, умумий бўлим мутахассилари, ветеринария участкалари мутахассилари, вилоят ва туманлар ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат маркази бўлим бошлиқлари ва лаборантлари иштирок этдилар.
Семинарда шунингдек вилоят ҳудудини четдан ҳайвонларнинг юқумли касалликлари қўзғатувчиларидан ҳимоя қилиш масалалари ҳам кенг ёритилди. Презентация шаклида ёритилган мавзулар барча қатнашчиларда катта қизиқиш уйғотиб, ёритилган масаллар бўйича кенг баҳс ва мунозараларга сабаб бўлди.
Айниқса аввал Ўзбекистон Республикаси ҳудудида учрамаган қорамолларнинг нодуляр дерматити каби касалликлар, уларнинг олдини олиш, даволаш масалалари семинар қатнашчиларида катта қизиқиш уйғотди. Ветеринария, соғлиқни сақлаш тизими томонидан ҳамкорликда шу каби семинарлар ўтказилиши иккала тизим фаолиятида ҳам ижобий аҳамият касб этиши таъкидланди ва семинарларни аҳоли, тадбиркорлик субъектлари вакилларини жалб қилган ҳолда туманлар кесимида давом эттиришга келишилиб олинди.
Бошқарма ахборот хизмати