Тиббиёт инсонни, ветеринария инсониятни даволайди!
Ишонч телефонлари
79-221-01-99
79-221-02-84
Манзил:
Навоий шаҳри, Имом Ал-Бухорий кўчаси 3 a -уй.
НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ВЕТЕРИНАРИЯ ВА ЧОРВАЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БОШҚАРМАСИ
Ташкилотининг расмий веб-сайти

    ИДЕНТИФИКАЦИЯЛАШ НАСЛЧИЛИКНИНГ МУХИМ ВАЗИФАСИ

    НАСЛЛИ МАҲСУЛОТЛАРНИ ИДЕНТИФИКАЦИЯЛАШ НАСЛЧИЛИКНИНГ МУХИМ ВАЗИФАЛАРИДАНДИР.

     

            Қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари, паррандалари, асаларилари, балиқларида зоотехника ҳисоботини йўлга қўймасдан наслчилик ишини тўғри олиб бориш мумкин эмас. Зоотехника ҳисоботини фақат маълум белгилар (сонлар) билан тамғалангандагина аниқ олиб бориш мумкин. Шунинг учун ҳар бир ҳайвон аниқ ва осон ўқиладиган тартиб рақамига ҳамда қайси гуруҳданлигини ва физиологик ҳолатини кўрсатувчи белига эга бўлиши керак.

            Ҳайвонларни тамғалаш қуйидаги талабларга жавоб бериши керак;

    - тартиб рақами қўйилган белгилар ҳамма ишлаб чиқариш биноларида аниқ кўриниши, жумладан, сигир соғиш хоналарида камида 10-15 метрдан;

    - ҳар бир ходим учун индивидуал тартиб рақами ва белгилар осон эсда қоладиган ва ўқиладиган бўлиши;

    - улардан фойдаланишнинг ишончли ва қулайлиги;

    - тез ва осон алмаштириладиган ҳамда чидамли бўлиши;

    - тартиб рақамлари ва белгилар оддий ҳамда осон тайёрланадиган, арзон ва уларни ишлаб чиқаришда фойдаланишга қулай бўлиши;

    - ишлаб чиқариш материаллари (ҳар хил рангли пластмассалар, метал қисмлари, пишиқ иплар) етарли бўлиши лозим.

           Бузоқ туғилган куни кирим далолатномасини расмийлаштириш билан унга индивидуал тартиб рақами ҳам берилади. Тартиб рақами бериш усуллари  хўжаликдаги шароитга боғлиқ. Кўпинча жуфт сонлар урғочи бузоқларга, тоқ сонлар эркак бузоқларга берилади. Тартиб рақамлар адашмаслиги учун ҳар бир фермага алоҳида гуруҳ тартиб рақамларидаги сонларни бериш керак.

          Эн солиш билан тамғалаш деганда махсус омбирлар билан қулоққа эн солишни тушунилади. Бунда қулоқдаги ҳар бир белги маьлум сонни билдиради.

          Тамғалаш махсус омбирларда амалга оширилади, эн солиш жойи йод билан артилиб тозаланади. Бу усулнинг асосий камчилиги қуйидагилар; оғриқли, қулоқ супраси зарарланади, энлар йиртилиб кетиши, белгиларни ўқиш қийин. Катта ёшдаги молларда бу рақамлар бўйинбоғларида, шохида ёки сирғаларида бўлади.

          Кейинги йилларда молларни тамғалашда пластмассали сирғалар, метал тугмачалардан кенг фойдаланилади. Кўпинча рақамлар ёзилган пластмассали сирғалар кенг қўлланилмоқда .

          Бўйинбоғлар билан қорамолларни белгилаш ҳам кенг тарқалган. Подани тўлдириш учун мўлжалланган 16-18 ойлик таналарга бўйинбоғ тақиш тавсия қилинади. Ғунажинлар ҳам подага ўтгач, уларга янги бўйинбоғ тақилади.

          Сигирларни бўйинбоғлар билан тамғалаш соғиш қурилмалари билан жихозланган сутчилик комплексларида самаралидир. Бунда мустаҳкам матодан ишланган ҳар хил рангдаги пластмасса тахтакачлар сурма зулфи билан маҳкамланади.

    Бўйинбоғларда хар ҳил рангдаги сирғалардан сигирлар физиологик ҳолатини белгилашда фойдаланилади; қизил ранг-қисир, кўк-бўғоз, сариқ-янги туққан, оқ-яқинда туққан, қочирилмаган.

           Моллар шохига рақамлар босишда улар асосий подага ўтгач махсус 0 дан 9 гача сонлар ёзилган тамға қўйгич билан амалга оширилади. Уни ўчоқда ёки кавшарлашда ишлатиладиган лампада қиздирилади.

          Чорвачилик субъектларида юқорида қайд этилган усуллардан биридан фойдаланишлари мумкин.

     

     Ф.А.Бойназаров, Агроинспекциянинг Учқудуқ туман бўлими     катта инспектори

    Куркаларни парваришлаш бўйича тавсиялар

    Куркаларни парваришлаш бўйича тавсиялар

    КУРКАЛАРНИ ПАРВАРИШЛАШ БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР     Курканинг келиб чиқиши Америка қитъаси бўлиб, 1523 йили куркалар Европа давлатларига “денгиз орти товуқлари” номи билан испанлар томонидан олиб...

    Диспепсия

    Диспепсия

    Диспепсия (нoспецифик диарея) - ёш ҳайвoнларнинг ўткир кечадиган касаллиги бўлиб, ҳазм ва модда алмашинуви жараёнларининг бузилиши, oрганизмнинг сувсизланиши ва интoксикацияси билан ўтади....

    РУХСАТ БЕРИШ ТАРТИБ-ТАОМИЛЛАРИ ТЎҒРИСИДА

    РУХСАТ БЕРИШ ТАРТИБ-ТАОМИЛЛАРИ ТЎҒРИСИДА

    "ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ СОҲАСИДАГИ РУХСАТ БЕРИШ ТАРТИБ-ТАОМИЛЛАРИ ТЎҒРИСИДА" ги Қонун...

    Қутуриш касаллиги

    Қутуриш касаллиги

          Қутуриш касаллиги олдинги замонлардан маълум бўлиб, ўткир кечадиган юқумли касалликдир. У марказий нерв системасининг оғир шикастланиши билан характерланади. Бунда қўзғалиш...

    Бруцеллез

    Бруцеллез

    Бактериал юқумли зооантропоноз (одамларга ва хайвонларга хос) касалликлари орасида ўта хавфли юқумли касалликларнинг ўрни алохида таъкидланади. Улар қаторига куйдирги, туляремия, салмонеллезлар, листериоз,...

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ ВЕТЕРИНАРИЯ ВА ЧОРВАЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БОШҚАРМАСИ
Веб-сайт маълумотларидан фойдаланилганда, NAVOIVET.UZ манбаа сифатида кўрсатилиши шарт!