Тиббиёт инсонни, ветеринария инсониятни даволайди!
Ишонч телефонлари
79-221-01-99
79-221-02-84
Манзил:
Навоий шаҳри, Имом Ал-Бухорий кўчаси 3 a -уй.
НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ВЕТЕРИНАРИЯ ВА ЧОРВАЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БОШҚАРМАСИ
Ташкилотининг расмий веб-сайти

    Замонавий қушхона ишга туширилди

    Замонавий қушхона ишга туширилди.

     

     

    Замонавий қушхона ишга туширилдиНурота туманида шу кунга қадар  мослаштирилган қушхона фаоият юритиб келган эди.

         Туман ҳокимлиги томонидан аҳолига қўлайликлар яратиш, истеъмолга чиқарилаётган гўшт ва гўшт маҳсулотлари сифати ва хавфсизлиги таъминлаш, юқори сифатли тери ва ичак хомашёси тайёрланишини йўлга қўйиш мақс адида туман марказидаги “Ғ.Ғулом” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан “Нур Замин Шер воҳалари” МЧЖга замонавий қушхона қурилиши учун ер майдони  ажратилиб берилган эди.

    “Нур Замин Шер воҳалари” МЧЖ томонидан ўз маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 8 майдаги “Ихтисослаштирилган сўйиш корхоналари фаолиятини тартибга солиш ҳамда истеъмол бозорига гўшт ва гўшт маҳсулотларини етказиб бериш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 386-сонли қарори талаблари асосида замонавий типдаги механизациялашган ускуналар билан жиҳозланган қушхона қурилиб ишга туширилди.

    Ушбу қушхона 1 кунда 25 бош йирик шохли моллар, 150 бош майда шохли молларни сўйиш қувватига эга бўлиб, аҳолига қўлайликлар яратиш мақсадида сўйиладиган молларни қушхонагача олиб келиш, гўшт маҳсулотларини совутиш ва сақлаш ҳамда сотув жойларигача етказиб бериш бўйича сервис хизматлари ташкил этилган.Замонавий қушхона ишга туширилди

    Қушхонада тери ва ичак хомашёсига замонавий ускуналарда бирламчи ишлов бериш йўлга қўйилган.

    Қушхонада ишловчилар ва мижозлар учун барча қўлайликларга эга бўлган дам олиш (кутиш) хоналари, ветеринария хизмати учун лаборатория ҳам ташкил этилиб, жиҳозланган.Замонавий қушхона ишга туширилди

                                 

                                                                                                                                                                                                                       Қушхона ишга туширилиши аҳолининг юқори сифатли гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган талабини қондириш, сифатли бирламчи ишлов берилган сифатли тери ва ичак хом ашёси тайёрланишига, шунингдек туман ҳудудида зооантропоноз касалликлар бўйича эпизоотик барқарорлик таъминланишига хизмат қилади.

     

     Бошқарма ахборот хизмати

     

     

     

    "Чорвадорлар куни"

    Долзарб мавзуда ўқув-амалий семинари бўлиб ўтди....

    Қарор ва ижро

    Қарор ва ижро

    Қарор ва ижро...

    Қушхоналар учун ветеринария, ветеринария-санитария норма ва қои ...

    Қушхоналар учун ветеринария, ветеринария-санитария норма ва қои ...

    Ихтисослаштирилган сўйиш корхоналари учун ветеринария, ветеринария-санитария норма ва қоидалари тасдиқланди...

    Ветеринария хизматининг 2017 йил фаолияти тўғрисида

    Ветеринария хизматининг 2017 йил фаолияти тўғрисида

    Вилоят ветеринария бошқармаси ва унинг қуйи тизим ташкилотлари томонидан  2017 йилда амалга оширилган ишлар тўғрисида   М  А  Ъ  Л  У  М  О  Т...

    Навоий вилоят давлат ветеринария бошқармасининг  янги биноси фойдалан ...

    Навоий вилоят давлат ветеринария бошқармасининг янги биноси фойдалан ...

    Ватанимиз мустақиллигининг йигирма беш йиллиги арафасида Навоий вилоят давлат ветеринария бошқармасининг янги биноси фойдаланишга топширилди....

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ ВЕТЕРИНАРИЯ ВА ЧОРВАЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БОШҚАРМАСИ
Веб-сайт маълумотларидан фойдаланилганда, NAVOIVET.UZ манбаа сифатида кўрсатилиши шарт!