Тиббиёт инсонни, ветеринария инсониятни даволайди!
Ишонч телефонлари
79-221-01-99
79-221-02-84
Манзил:
Навоий шаҳри, Имом Ал-Бухорий кўчаси 3 a -уй.
НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ВЕТЕРИНАРИЯ ВА ЧОРВАЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БОШҚАРМАСИ
Ташкилотининг расмий веб-сайти

    Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ҳақида

    Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ҳақида

         Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси тиббий муассаса томонидан (мурожаат қилган ёки даволанган жойдаги) вақтинча меҳнатга лаёқатсиз шахсга берилади (http://lex.uz/docs/2625878).
         Хизмат сафари ёки меҳнат таътилига кўра яшаш жойида бўлмаган шахсларга меҳнатга лаёқатсизлик варақаси (маълумотномаси) у вақтинча бўлган жойдаги тиббий муассасада расмийлаштирилади.
         Ўриндошлик асосида ишловчи ходимга унинг асосий иш жойига бериладиган меҳнатга лаёқатсизлик варақасининг нусхаси берилади.
         Ходим қуйидаги ҳолатларда тиббий-меҳнат эксперт комиссиясига юборилади: 
    👉 айнан бир касаллик бўйича меҳнатга лаёқатсизлик даври узлуксиз 4 ойни ташкил қилса;
    👉  айнан бир касаллик бўйича меҳнатга лаёқатсизлик даври танаффус билан 1 йилда жами 6 ойни ташкил қилса;
    👉  сил касаллиги биринчи марта аниқланганда, меҳнатга лаёқатсизлик даври камида 10 ойни ташкил қилса;
    👉  силга қарши курашиш муассасасида ҳисобда турган беморда асосий касаллик кучайганда, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бошлангандан кейин меҳнатга лаёқатсизлик даври камида 6 ойни ташкил қилса.
         Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси бериш ваколати йўқ тиббий муассасалар: 
    👉 тез тиббий ёрдам ва қон билан ишлаш хизмати;
    👉 шифохоналарнинг қабул бўлимлари;
    👉 суд-тиббий экспертиза муассасалари;
    👉 пансионат ва санаторий-курортлар;
    👉 физиотерапия, даволаш физкультураси муассасалари.
    Ходим вақтинча меҳнатга лаёқатсиз бўлганда, унга иш ҳақининг 60 фоизидан 100 фоизигача миқдорда нафақа тўланади (http://lex.uz/docs/357102#367472).
         Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси қуйидаги ҳолларда берилади: 
    👉 вақтинча меҳнат қобилиятини йўқотиш билан боғлиқ касалликда (шикастланишда);
    👉 санаторий-курортларда даволанганда;
    👉 касалланган оила аъзосини парваришлаш зарур бўлганда;
    👉 карантинда;
    👉 сил ёки касб касаллиги туфайли вақтинча бошқа ишга ўтказилганда;
    👉 меҳнат қобилиятини тиклаш ёки ясама аъзо (протез) қўйдириш учун реабилитация муассасаларига ётқизилганда.
    Манба:https://t.me/huquqiyaxborot (https://t.me/joinchat/AAAAAEMoJtPasVefNddW4Q)
    Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткаси тасдиқланди

    Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткаси тасдиқланди

    Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткаси тасдиқланди  ...

    Бюджет ташкилотларида  қўшимча ҳақ миқдори оширилди

    Бюджет ташкилотларида қўшимча ҳақ миқдори оширилди

    Бюджет ташкилотларида бир неча касб ва лавозимда ишлаганлик учун қўшимча ҳақ миқдори оширилди...

    Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби

    Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби

    Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом ташкилотларда ходимларни дастлабки тарзда ва кейинчалик вақти-вақти билан ( тиббий кўрикдан ўтказиш тартибини белгилайди....

    Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби

    Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби

    Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси шахсни ишдан озод қилиш, вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси ёки ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тўлаш учун асос бўладиган...

    Меҳнат Кодекси

    Меҳнат Кодекси

    Меҳнатга оид муносабатларни тартибга солувчи норматив ҳужжатлар Ўзбекистон Республикасида меҳнатга оид муносабатлар меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, жамоа келишувлари, шунингдек жамоа...

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ ВЕТЕРИНАРИЯ ВА ЧОРВАЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БОШҚАРМАСИ
Веб-сайт маълумотларидан фойдаланилганда, NAVOIVET.UZ манбаа сифатида кўрсатилиши шарт!