Тиббиёт инсонни, ветеринария инсониятни даволайди!
Ишонч телефонлари
79-221-01-99
79-221-02-84
Манзил:
Навоий шаҳри, Имом Ал-Бухорий кўчаси 3 a -уй.
НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ВЕТЕРИНАРИЯ ВА ЧОРВАЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БОШҚАРМАСИ
Ташкилотининг расмий веб-сайти

    НАВОИЙ ВИЛОЯТИДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

    НАВОИЙ ВИЛОЯТИДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

     

         Ҳудудларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича сайёр қабуллар ташкил этилмоқда.

         Навоий вилояти ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Джаббаров бошчилигида ижро интизоми ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича иш юритиш тартиби бўйича ўқув-амалий семинар ўтказилди. 

         Унда қўмита масъуллари, вилоятнинг барча туман ҳамда шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимлари, ҳудудий ташхис марказлари раҳбар-ходимлари иштирок этди. 

         Тадбирда қўмита раисининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Джаббаров сўзга чиқиб, фуқароларга сайёр қабулнинг мақсади, бугунги кунда соҳа бўйича аҳоли мурожаатларини атрофлича ўрганиш ҳамда уни жойида ҳал этиш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида нутқ сўзлади. 

         Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган сайёр қабул давомида йиғилиш қатнашчилари соҳага оид янгиликлар ва меъёрий хужжатлар билан яқиндан таништирилди. 

         Шунингдек, қўмитанинг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўлим” бошлиғи А.Усмонов ижро интизоми ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича иш юритиш тартиби тўғрисидаги фикрларини баён этиб, ходимларга тушунтириш берди. 

         Тадбир сўнггида мутахассислар томонидани қатнашчиларни қизиқтирган барча масалалар ва қатор саволларга атрофлича жавоб берилди.

     

    Бошқарма ахборот хизмати

    Манба: http://vetgov.uz сайти

    Таҳлилий ахборот

    Таҳлилий ахборот

    2020 йил 1-ярим йиллигида мурожаатлар билан ишлаш бўйича ахборот...

    Мурожаатлар билан ишлаш бўйича  таҳлилий ахборотнома

    Мурожаатлар билан ишлаш бўйича таҳлилий ахборотнома

    2020 йил 1-чорагида мурожаатлар билан ишлар борасида амалга оширилган ишлар юзасидан   Тахлилий ахборотнома...

    Cайёр шахсий қабул ўтказилди

    Cайёр шахсий қабул ўтказилди

                                        Кармана тумани “Янгиобод” МФЙда сайер шахсий қабул ўтказилди ...

    Cайёр шахсий қабул ўтказилди

    Cайёр шахсий қабул ўтказилди

                                        Кармана тумани “Янгиобод” МФЙда сайер шахсий қабул ўтказилди ...

    Жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш жадвали ўзгартирилди

    Жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш жадвали ўзгартирилди

    "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида" ги Қонун ижрода...

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ ВЕТЕРИНАРИЯ ВА ЧОРВАЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БОШҚАРМАСИ
Веб-сайт маълумотларидан фойдаланилганда, NAVOIVET.UZ манбаа сифатида кўрсатилиши шарт!