Тиббиёт инсонни, ветеринария инсониятни даволайди!
Ишонч телефонлари
(+99879) 225 58 96
(+99879) 225 58 29
Манзил:
Навоий шаҳри, Имом Ал-Бухорий кўчаси 3 a -уй.

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ВЕТЕРИНАРИЯ БОШҚАРМАСИ

Ташкилотининг расмий веб-сайти

    ГЕЛЬМИНТОЗ КАСАЛЛИКЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ПРОФИЛАКТИКАСИ

    ГЕЛЬМИНТОЗ КАСАЛЛИКЛАРИ  ВА УЛАРНИНГ ПРОФИЛАКТИКАСИҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК ҲАЙВОНЛАРИДА ГЕЛЬМИНТОЗ КАСАЛЛИКЛАРИ УЛАРНИНГ ПРОФИЛАКТИКАСИ

     

     

     

    Гельминт – грекча Helminthes – гижжа, гельминтларнинг ҳайвонлар организмига биологик таъсири натижасида ривожланадиган касаллик.

    Ҳайвонлар гельминт ва уларнинг инвазион тухуми ҳамда личинкалари билан зарарланган ем-хашак, сув ва инфлосланган асбоб-ускуналар орқали касаллик юқтиради. Кўп йиллик илмий тадқиқотлардан маълумки, гельминтозлар чорвачиликга жуда катта иқтисодий зарар келтиради. Шунинг учун, даставвал, касаллик кенг тарқалиб кетганда, чорвачилик фермаларда ташкилий жиҳатдан турли хил чегараланишлар ўтказилиши лозим.Гельминтоз касалликлари сурункали тарзда ўтади. Бунда ҳайвонлар ориқлайди, уларнинг гўшт маҳсулоти ва жунининг миқдори камайиб, сифати пасаяди. Шунингдек, сигирлар сути камаяди, бўғоз моллар эса бола ташлайди. Ҳайвонлар ўсиш ва ривожланишдан қолади. Мажбурий равишда сўйилган моллар гўшт ва ички аъзоларининг аксарият қисми яроқсизга чиқарилади. Узоқ муддатга касалланган ҳайвонлар кучсизланиб, турли юқумли ва юқумсиз касалликларга мойил бўлиб қолади. Бундан ташқари, гельминтозлар билан зарарланган подаларда танлаш, саралаш ва умуман наслчилик ишларини йўлга қўйиш тадбирларига ўрин қолмайди.

    ГЕЛЬМИНТОЗ КАСАЛЛИКЛАРИ  ВА УЛАРНИНГ ПРОФИЛАКТИКАСИАйрим гельминтлар ҳам инсонларда, ҳам ҳайвонларда паразитлик қилиб касаллик чақиради, бундай касалликларни «гельминтозоонозлар» деб юритилади. Масалан: Taenia Solium, Taeniarhynchus saginatus, Echinococcus granulosus, coenurus cerebralis ва бошқалар. Шуни таъкидлаш керакки, айрим гельминт турлари ҳайвонлардан инсонларга ўтиб, касаллик қўзғатиши мумкин. Эхинококкоз, трихинеллёз, цистицеркоз ва бошқа бир қанча паразитлар одамларда оғир кечадиган, инсон ҳаётига таҳдид соладиган касалликлар жумласидандир, кўриниб турибдики, ушбу касалликларни ўз вақтида бартараф этиш нафақат иқтисодий, шу билан бирга ижтимоий аҳамиятга ҳам эга.

    Шунинг учун гельминтозларга қарши курашиш тадбирларини тиббиёт-санитария ташкилотлари билан ҳамкорликда амалга ошириш лозимлигини ҳаётнинг ўзи таъкидламоқда. Шундай экан, гельминтозларга қарши курашиш тадбирларининг асосий қонун-қоидалари ҳамда кенг кўламда тарғибот-ташвиқот ишларини намунали йўлга қўйиш керак. Эпизоотологик маълумотларга гельминтозларнинг тарқалишига табиий шароитларни (иқлим, мавсум, тупроқ, ҳаво, сув манбаълари ўсимликлар тури ва бошақаларни), ҳайвонни ёши, жинси, зоти, уларни боқилиши, асралиши, ишлатилиши, ёш молларни парвариш қилиниши ва бошқа омилларни таъсири ҳисобга олинади.

    Клиник белгилар гельминтозларда марказий нерв системаси фаолиятининг бузилиши (ценурозда), теридан қон кетиши (сетариозда), конъюктивит ва кератит (телязиозда) содир бўлади. Аммо кўпчилик касалликларда яққол намоён бўладиган клиник белгилар кўпинча кўзатилмайди ва буларни аксариятида у субклиник ҳолида кечади. Шу сабабли клиник белгиларига асосланиб касалликка диагноз қўйиш ишончли натижалар бермайди. Чунки улар фақатгина тез-тез учрайдиган ва кам ҳарактерли белгилар билан чегараланади холос. У ҳам бўлса овқат ҳазм қилиш органлари фаолиятини бузилиши, ориқлаши, ёш молларни ўсишидан ортда қолиши, кунлик семиришни секинлашиши, маҳсулдорликни камайиши ва бошқалардан иборат бўлади. Бу белгилар эса бошқа касалликларда ҳам учрайди. Шу сабабли касалликка аниқ диагноз қўйиш имконини бермайди.

    Одам ва ҳайвонлар гельминтозларини тўлиқ йўқотиш ёки бўлмаса кескин камайтиришнинг бирдан-бир усули шундан иборатки, даволаш, олдини олиш (профилактик) тадбирларини ва девастацияни қўллашда уларни алоҳида-алоҳида тадбиқ этиш мумкин эмас, чунки улар бир-бирлари билан узвий боғлиқ бўлган соғайтириш вазифасини бажаради. Лекин ҳар бири ўз навбатида ўзига хос специфик мақсадга эга.

    Ҳайвон гельминтозларини даволаш касал қўзғатувчиларининг девастациясидан иборат бўлиб, касал ҳайвонларни даволашни ўз олдига асосий мақсад қилиб қўяди.

    Олдини олиш тадбирларининг асосий вазифаси соғлом молларни гельминтозлар юқишидан асраш билан бир қаторда девастациянинг йирик қисмини ташкил этади ва қуйидаги тадбирларни ўз ичига олади: 1) яйлов профилактикаси; 2) ҳайвонларни алоҳида боғлаб асраш; 3) ташқи муҳитни гельминтлардан тозалаш; 4) Киме профилактикаси.

    Гельминтозларга қарши кўрашишнинг асосий бўғинларидан бири – дегельминтизация, яъни касал ҳайвонларни антигельминтик дорилар ёрдамида гельминтсизлантириш ҳисобланади.

    Ишлатиш мақсадига қараб гельминтсизлантиришнинг қуйидаги турлари мавжуд: мажбурий, олдини олиш (профилактик), преимагинал ва диагностик (ташхис қўйиш мақсадида).

    Мажбурий гельминтсизлантириш – йилнинг ҳамма мавсумларида касал молларни зудлик Билан даволаш ва уларнинг ўлимини олдини олиш мақсадида ўтказилади.

    Профилактик (олдини олиш) гельминтсизлантириш – йилнинг маълум мавсумларида, режали равишда гельминт биологиясини ва касаллик эпизоитологиясини инобатга олган ҳолда ўтказилади. Кўпинча молларни бир жойда асраш даврида (қиш ва эрта баҳор) уларни гельминтлардан бутунлай тозалаб, ташқи муҳитга инвазияни тартақмаслик мақсадида ўтказилади. Суспензиялардан: Албендазол 2.5%, 10%, Бендаз 2.5%,10%. Таблеткалардан: Албен, Бендаз 350, 600,900, 1500 мг. Ивермектин1 %, Иверин, Ивертмектин плюс, Бемиктин эмламалари билан эмлаш зарур.

    Преимагинал гельминтсизлантириш – гельминтлар ҳайвон организмида жинсий вояга етмасдан ва ташқи муҳитга тухум ҳамда личинкаларини чиқармасдан аввал ўтказилади. Шу билан ташқи муҳитнинг (яйловнинг) инвазия билан ифлосланишига ва ҳайвонларнинг такроран зарарланишига йўл қўйилмайди.

    Диагностик гельминтсизлантириш касаллакга аниқ ташхис қўйиш мақсадида ўтказилади. Бу усул кўпинча копрологик текширувлар ёрдам бермаган ҳолларда қўлланилади.

     

    ГЕЛЬМИНТОЗ КАСАЛЛИКЛАРИ  ВА УЛАРНИНГ ПРОФИЛАКТИКАСИБолалар гельминтоз касалликлари ва уларнинг олдини олиш чора-тадбирлари

     

    Ҳозирги даврда болалар орасида кўп учрайдиган касалликлардан бири бу гельминтоз касалликларидир. Гельминтозлар инсон организмига паразит чувалчанг¬лар (гижжалар) кириши натижасида юзага келади. Чувалчанглар ўзи яшаб турган вужуддаги озиқалар ҳисобига кун кўради. Масалан, улар дармондорилар, оқсиллар, углеводлар ва микроэлементларни ютади, айримлари эса қон сўради.

    Ҳозирги кунда бундай зараркунандаларнинг 250 га яқин тури аниқланган бўлиб, шулардан 9 хили болаларда учрайди. Болаларнинг мева-сабзавотларни ювмасдан ейиши, ўйинчоқларини, ўқув қуролларини оғзига солиши натижасида гижжа пайдо бўлади.Агар касаллик кузатилса боланинг қорни оғрийди, асабийлашади, жиззаки бўлиб қолади, уйқусида тишларини ғижирлатади. Орқа чиқарув аъзоси қичишади, бола уни қашийвериши натижасида у ерда тошма ҳосил бўлади, тери юзаси йиринглаши мумкин.Паразит нажас чиқиш йўлларига 5 мингдан 150 минггача тухум қўяди. Улар тез ривожланади ва ичак орқали бутун танага тарқалади.

    Бугунги кунда гижжани бартараф этиш учун мебендазол, вермокс, комбатрин, фенесал, празиквантел, антигельминт препаратларидан фойдаланиш тавсия этилади. Фақат уларни қабул қилишдан олдин, албатта, шифокор билан маслаҳатлашиш зарур.

    Гижжалар уч гуруҳга ажратилади:

    1. Нематода — ясси чувалчангсимон гижжалар (аскарида, энтеробиоз, трихинел, трихинеллез, эхинококк).

    2. Трематода — сургичли чувалчангсимон гижжалар (описторхоз, фасциолез).

    3. Цестоза — тасмасимон гижжалар (гименолепидоз, тениаринхоз, дифиллоботриоз).

    Ҳозирги вақтда болаларда нематода гижжалар кўп учрайди.

    Гельминтоз касалликлари билан зарарланган ҳайвонлар маҳсулдорлиги кескин камайиши, даволанмаса ҳайвонлар чиқим бўлишига олиб келиши ҳайвон эгаларининг ушбу касалликларга қарши ишлов берилишидан манфаатдорлигини оширади ва бу тадбирлар доимий, самарали ўказилиб борилишини таъминлайди. Таҳлиллар натижаларига кўра, Навоий вилояти ҳудудида ҳайвонлар орасида гельминтоз касалликларининг тарқалиши 0,3 фоиздан ошмайди ва уларнинг болалар ўртасида гельминтоз касалликлари тарқалишидаги роли деярли аҳамият касб этмайди.

    Одамлар ўртасида гельминтоз касалликларининг олдини олиш учун асосий эътиборни шахсий санитария-гигиена қоидаларига риоя қилишга қаратиш мақсадга мувофиқ.

    Чунки, гельминтоз касалликларининг асосий тарқалиш манбаалари бўлиб ювилмаган мева-сабзавотлар, ёш болалар туалет анжомлари (горшок ва бошқалар), болаларнинг ветеринария кўригидан ўтказилмаган ўй ҳайвонлари билан мулоқатда бўлиши ҳолатлари хизмат қилади.

    Аҳоли, айниқса ёш болалар ўртасида шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш бўйича тадбирларнинг кучайтирилиши гельминтоз касалликлари билан зарарланиш ҳолатларининг минималлаштирилиши ва касалликнинг бартараф этилишига олиб келади.

     

     

     

     

     

    Икром Ҳайитович Джўраев,  Навоий вилоят давлат ветеринария бошқармаси бошлиғи.

     

    Баҳром Бобомуродов,  Нурота туман Давлат ветеринария бўлими бошлиғи

    Элмурод Отақулов,     Нурота туман Давлат ветеринария бўлими паразитолог ветврачи

     

     

    Корасон касаллиги

    Корасон касаллиги

    Қорасон-эмфизематик карбункул-шохли ҳайвонларга хос, ўткир ўтувчи инфекцион касаллик бўлиб, тананинг мускулларга бой қисмларида қирсилдоқ товушли, тез катталашадиган газли шишлар пайдо бўлиши, тана...

    ТРАВМАТИК  ПЕРИКАРДИТ

    ТРАВМАТИК ПЕРИКАРДИТ

    Травматик перикардит касаллиги юрак халтасининг яллиғланиши, перикард варақларининг шикастланиши, перикард бўшлиғида экссудат йиғилиши ва юрак фаолиятининг бузилиши билан характерланади.  ...

    Куйдирги касаллиги ва унинг профилактикаси

    Куйдирги касаллиги ва унинг профилактикаси

    Куйдирги-(Сибир яраси, антракс), инсон ва ҳайвонларга хос бўлган ўткир юқумли касаллик бўлиб, тери ва тери ости тўқималарида серозли ва геморагик шишлар пайдо бўлиши билан характерланади....

    Крим-Конго геморрагик иситмаси

    Крим-Конго геморрагик иситмаси

    “Крим-Конго геморрагик иситмаси”- тананинг деярли барча қисмида қон қўйилишлар ҳамда юқори ҳарорат билан, оғир кечувчи, даволаш муолажалари ўз вақтида бошланмаса ўлим...

    Бруцеллез

    Бруцеллез

    Бактериал юқумли зооантропоноз (одамларга ва хайвонларга хос) касалликлари орасида ўта хавфли юқумли касалликларнинг ўрни алохида таъкидланади. Улар қаторига куйдирги, туляремия, салмонеллезлар, листериоз,...

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ ВЕТЕРИНАРИЯ БОШҚАРМАСИ
Веб-сайт маълумотларидан фойдаланилганда, NAVOIVET.UZ манбаа сифатида кўрсатилиши шарт!