Тиббиёт инсонни, ветеринария инсониятни даволайди!
Ишонч телефонлари
(0-436) 225 58 96
(0-436) 225 58 29
Манзил:
Навоий шаҳри, Б.Равшанов кўчаси 3 a -уй.

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ ВЕТЕРИНАРИЯ БОШҚАРМАСИ

Ташкилотининг расмий веб-сайти

    Крим-Конго геморрагик иситмаси

    Табиат қўйнида яширинган хавф

              Ўрта Осиёда қадимдан маълум бўлиб, беморнинг иштаҳаси йўқолиши, дармони қуриб, кунгли айниб қусаиши, ичи суюқ утиб, юзи ва шиллиқ пардаларнинг қизариши кўзатилиб, озроқ вақт (бир неча соат ёки кун) ўтгандан сўнг тана ҳарорати тушиб, одам ҳудди соғайгандек туюлиши, лекин сал ўтмасдан бурундан қон кетиб, терида нуқтасимон қон қўйлишлар, касал одам ажратмаларида-қусиқ моддалари, сийдиги, ва бошқаларда қон аралашиши кўзатилиши, беморнинг аҳволи оғирлашиб, бемор ҳалок бўлиши билан кечувчи касалликни ўзбеклар “қора ҳалак”, тожиклар “хун гирифта” ёки “хуни муни” деб аташган.

              Абу Али Ибн Синонинг издошларидан бўлмиш Журжоний ҳали 1110 йилда ўзининг “Хоразм хазинаси” асарининг 6-нчи китобининг “майда касалликлар ҳақида” номли бўлимида шунга ухшаш касалликни таърифлаб, уни канага ўхшаш майда ҳашарот юқтириши ҳақида айтиб ўтган. Касалликнинг айни пайтдаги номи-“Қрим-Конго геморрагик иситмаси”- олимлар томонидан касаллик қайд этилган ҳудудлар ва касалликнинг узига хос белгиларидан келиб чиққан, чунки касаллик илк бор 1944 йилда Қримда кучманчилар ва ҳарбийлар ўртасида, 1945 йилда эса Конго давлатида расман қайд этилган, касаллик тананинг деярли барча қисмида қон қўйилишлар ҳамда юқори ҳарорат билан кечиши эса унинг геморрагик (лотинча-қон қўйилиши) иситма деб аталишига сабаб бўлган.

             Қрим-Конго геморрагик иситмаси табийи учоқли касаллик ҳисобланади. Касаллик билан ҳайвонлар зарарланган, соғ ҳайвонларга ўтиши мумкин бўлган ҳудуд касаллик учоғи дейилади. Агар касаллик учоғи табиатда одамлар фаолиятига боғлиқ бўлмаган ҳолда мавжуд бўлса, бу жой касалликнинг табиий учоғи деб аталади. Табий ўчоқда яшовчи ёввоий ҳайвонлар-чул сичқонлари, типратиконлар, юмронқозиқлар, қуён, тулки кабилар каналарнинг йил давомида яшаб кўпайишига имкон яратади, каналар эса ўз навбатида танасида касаллик қўзғатувчиси бўлган вирусларни сақлайди. Кўриниб турибдики, табиатда касаллик ўчоқлари сақланиб қолиши чорвачиликнинг ривожланганлиги билан тўғридан-тўғри боғлиқ эмас.

    Ушбу ҳудудларга экспедицияларга, чорва озуқаси жамғариш, ов қилиш ёки шунчаки табиат қўйнида ҳордиқ чиқариш учун келган одамлар кана чақиши натижасида касалликга чалиниши мумкин, шунингдек ушбу ҳудудларга ўтлаш учун келган чорва ҳайвонлари ҳам каналарни ўзи билан бирга олиб келиши мумкин.

              Чўл ва саҳро зоналари, пасттекисликларнинг дарё бўйи тўқайзорлари, тоғ олди зоналари табиий ўчоғи бўлиши мумкин.

    Касалликнинг асосан баҳор-ёз мавсумида қайд этилиши касаллик қўзғатувчиси манбааси бўлган каналар фаоллиги билан боғлиқ, чунки каналар кунлик ҳарорат ўртача 10 даража ва ундан юқори бўлганда фаоллашиб озуқа манбаси-иссиқ қонли ҳайвонлар ёки одамларга ҳамла қилади.

    Касалликнинг одамларга юқиши кана чаққанда, каналарни қул билан олиб ташлаш, қайчи билан кесиш жараёнида қон сачраши, шунингдек касал одамлар билан контактда бўлиш жараёнида рўй беради.

           Касалликнинг яширин даври 1 кундан 14 кунгача, ўртача 4-6 кунни ташкил этади. Касаллик тана ҳароратининг кескин кўтарилиши (39-40 даражагача), бош оғриги, мушакларда, бўғинларда, қорин ва бел соҳасида оғриқлар пайдо бўлиши билан бошланади. Беморнинг иштаҳаси йўқолади, дармони қурийди, кунгли айниб қусади, ичи суюқ утади, юзи ва шиллиқ пардаларнинг қизариши кўзатилади.

    Озроқ вақт (бир неча соат ёки кун) ўтгандан сўнг тана ҳарорати тушади ва одам ҳудди соғайгандек туюлади, лекин сал ўтмасдан касалликнинг иккинчи-геморрагик даври бошланади. Бунда бурундан қон кетиши, терида нуқтасимон қон қўйлишлар, укол қилинган жойларда қон қўйилишлар, кўзатилади. Қон қўйилиши ички аъзоларда (ошқозон-ичак, бачадон) рўй бериши мумкин. Касал одам ажратмаларида (қон, қусиқ моддалари, сийдиги, ва бошқалар) кўплаб касаллик вируслари бўлиб, атрофдагиларга катта ҳавф тўғдиради. Агар ўз вақтида касалхонага мурожаат этилмаса кўп қон йўқотиш натижасида беморнинг аҳволи оғирлашиб, юрак-қон томир етишмовчилиги ва бошқа органлар фаолияти чуқур бузилиши натижасида бемор ҳалок бўлиши мумкин.

               Касалликни даволаш фақат махсус стационарларда ўтказилади, ўйда даволаш мумкин эмас, бу бемор ҳаётига ва атрофдагиларга катта ҳавф тўғдиради. Касаллик барвақт аниқланса ва тегишли даво чоралари ўз вақтида ўтказилса беморлар тўлиқ соғайиб кетади.

               Вилоятимиз ҳудудида Қизилқум зонаси ва тоғ олди ҳудудларида Қрим-Конго геморрагик иситмасининг бир неча табийи ўчоқлари мавжуд бўлиб, ҳар йили баҳор-ёз мавсумида исноларнинг касалланиш ҳолатлари қайд этилади, касалликни юқтирмаслик учун қўйидаги қоидаларга қатьий амал қилиш лозим:

           ҳайвонларни боқиш, чорва озуқаси жамғариш, дала ишларини бажариш ёки шунчаки табиат қўйнида дам олиш учун чиққанда канадан ҳимояланиш чораларини кўриш: кийим имкон даражасида очиқ рангли булса кийимда юрган кана тез кўзга ташланади. Ҳар соатда ўзингизнинг, ҳамроҳингизнинг устини кўздан кечириб кана бор-йўқлигини аниқлаб туриш;

           каналарни яқинлаштирмайдиган репеллентлардан фойдаланиш;

           чорва ва уй ҳайвонларида канани пайқасангиз уни қўл билан олиб ташлашга ёки қайчи билан кесишга ҳаракат қилманг, дарҳол ветеринария мутахассисига мурожаат қилиб, унинг маслаҳат ва кўрсатмаларини бажаринг;

            эсда тутинг, кана одам танасига ўтиб олгандан кейин дарҳол чақмайди, аввал ўзига қўлай жой қидиради (қўлтиқ ости, чатан ва бошқа иссиқ ва пана жой), бу вақтда уни пайқаб қолсангиз пинцет ёрдамида, резина қулқоп билан олиб ташланг, агар кана танага ёпишган бўлса уни зинҳор юлиб олманг, кананинг нафас олиш аъзоси танасининг орқа қисмида жойлашган бўлиб, унинг устига камфора ёғи, агар у йўқ булса оддий усимлик ёғини томизсангиз нафас ола олмай қолган кана узи сўрғичини танадан чиқаради, кейин уни осонгина пинцет ёки резина қўлқоп билан олиб ташлаш мумкин, тиббиёт маскани яқин бўлса имкони борича дарҳол тиббиёт ходимларига мурожаат қилинг, у ерда канани олиб ташлаб, ўзингизни малакали мутахассилар тиббиёт кузатувига олади.

           чорва молларининг жунини қирқиш олдидан уларга махсус воситалар ёрдамида каналарга қарши ишлов бериш;

    қирқимга жалб қилинган ишчилар тўлиқ махсус кийим (этик, комбинезон, қўлқоп) билан таъминланиб, гигиена қоидаларига қатъий риоя қилиш;

    ветеринария кўригидан ўтказилмаган, касал ҳайвонларни сўймаслик;

            молхона, қўра-қўтонларда мунтаззам равишда каналарга қарши дезинсекция тадбирларини ўтказиб бориш, аҳлат ва гунг йиғилиб қолишига, сичқонлар ва бошқа кемирувчилар кўпайишига йўл қўймаслик.

            Крим-Конго геморрагик иситмасига қарши эмлама, махсус даволаш усули мавжуд эмас, юқоридаги қоидаларга қатъий амал қилсак, ушбу маолада қайд этилган касалликнинг олдини олиш чора-тадбирларини бошқаларга ҳам тушинтирсангиз ўзимизнинг ва атрофдагиларнинг соғлигини ҳимоя қилган бўламиз.

     

    Эргашев Собир Саноқулович, Навоий вилоят  ветеринария бошқармаси бошлиғи

     

     

    Бруцеллез

    Бруцеллез

    Бактериал юқумли зооантропоноз (одамларга ва хайвонларга хос) касалликлари орасида ўта хавфли юқумли касалликларнинг ўрни алохида таъкидланади. Улар қаторига куйдирги, туляремия, салмонеллезлар, листериоз,...

    Гаимов Абрий Худойназарович

    Гаимов Абрий Худойназарович

      Гаимов Абрий Худойназарович   Навоий вилояти ветеринария                            бошқармаси   ҳайвонлар соғлигини...

    Абдуллаев Олимжон Рахмонович

    Абдуллаев Олимжон Рахмонович

          Абдуллаев Олимжон Рахмонович   Навоий вилояти  ветеринария   бошқармаси мувофиқлаштириш ва ветеринария фаолияти бўлими бошлиғи ,   бошқарма касаба уюшмаси раиси...

    Бозорларда балиқ ва балиқ маҳсулотларини ветеринария-сани ...

    Бозорларда балиқ ва балиқ маҳсулотларини ветеринария-сани ...

      Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Ветеринария тўғрисида»ги, «Давлат санитария назорати тўғрисида»ги, «Озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва...

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ ВЕТЕРИНАРИЯ БОШҚАРМАСИ
Веб-сайт маълумотларидан фойдаланилганда, NAVOIVET.UZ манбаа сифатида кўрсатилиши шарт!