Окситоцин урғочи ҳайвонларнинг туғруқ фаолиятини стимуллаштиришда (гипотония, бачадон атонияси), туғруқдан кейинги бачадондан қон кетиши; йўлдош тутилиши, туғруқдан кейинги бачадоннинг ўз-ўзини тозалаш жараёнини йўлга қўйишда қўлланилади; бошқа антибиотиклар ва кимётерапевтик воситалари билан қўшилган ҳолда — эндометритларни, шунингдек маститлар, агалактияларни даволашда ва сут соғилишини яхшилашда қўлланилади.



Аскорбин кислотаси моддалар нормал алмашишини сақлаш, томир ва суяк тизимида коллаген ҳосил бўлишини фаоллаштириш, марказий асаб тизимидаги ревматик жараёнларда, организм резистентлигини кўтариш ва юқумли касалликлар олдини олиш, оғир металлар билан заҳарланганда қўшимча заҳарга қарши дори сифатида қўлланилади.
Утвердить Перечень сырья, предназначенного для производства ветеринарных лекарственных средств, освобождаемого при импорте от уплаты налога на добавленную стоимость согласно приложению.
Тилозин 200 ҳайвонларнинг тилозинга таъсирчан микроорганизмлар қўзғатган касалликлари, масалан йирик ва майда шохли мол, қўй, эчки ва чўчқаларнинг нафас йўллари инфекциялари, чўчқалар дизентерияси, микоплазмалар томонидан қўзғатилган дизентерия ва артритлар, маститлар, эндометритларни даволашда қўлланилади.
Натрий кофеин бензоатини даволаш ва профилактика мақсадларида қўлланиши кенг ва турли-туман. Натрий кофеин бензоати кичик дозаларда бош мия қобиғи, томирли ҳаракат марказини стимуляциялаш, шунингдек юрак фаолиятини яхшилаш, юракдаги импульсларнинг қўзғалувчанлиги ва ўтказувчанлигини босиш, безгакда организм умумий ҳолатини тиклаш мақсадларида қўлланилади. Ушбу препарат ветеринарияда якка ҳолда, шунингдек бошқа моддалар билан комбинацияда резистентликнинг пасайиши, юрак фаолиятининг заифлашиши билан кузатиладиган юқумли ва юқумсиз касалликларда кенг қўлланилади. Миокардит, миодистрофия, миодегенерацияларда глюкоза билан бирга қабул қилинади. Натрий кофеин-бензоати йирик шохли молларда ичакларнинг спастик ҳолати ва туғиш парезида қўлланилганда яхши натижалар кўрсатган.
Дезэффект (Dezaeffectium) — кенг таъсир кўламидаги дезинфекцияловчи восита. Синонимлари: Супержавел, ДП-2, ДП-2Т.
Глюкоза марказий асаб тизими, вегетатив асаблар, юрак каби органларнинг функционал фаолиятига самарали таъсир кўрсатади. Глюкоза таъсири остида вегетатив иннервациянинг бошқарув таъсири сезиларли яхшиланади. Бунинг таъсири натижасида юрак-томир ва овқат ҳазм қилиш тизимларининг фаолияти яхшиланади.
«ЯМ» фунгицид-акарицид мази — таркиби салицил кислотаси, руҳ оксиди, тозаланган олтингугурт, қорамой, лизол, скипидар, вазелин ва ланолин аралашмасидан иборат ветеринария препарати.