ВЕТЕРИНАРИЯ ВА ЧОРВАЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ РАИСИНИНГ ЯНГИ ЙИЛ БАЙРАМИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ ТАБРИГИ!
Азиз юртдошлар!
Айни пайтда юртимизда Янги йил байрами шукуҳи кезмоқда.
Ўтаётган 2020 йил мамлакатимиз иқтисодиётининг барча тармоқларидаги каби ветеринария ва чорвачилик соҳасида ҳам улкан ўзгаришлар ва ислоҳотларга бой йил бўлди.
Соҳада кўплаб янгиликлар, туб бурилишлар амалга оширилди. Айни пайтда тармоқни янада ривожлантириш бўйича янги истиқболли лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилмоқда.
Бу эса Давлатимиз раҳбарининг ветеринария ва чорвачилик соҳаларига катта эътибор қаратаётганлигининг яққол далилидир.
Қадрли ватандошлар!
Фурсатдан фойдаланиб, барчангизни, жумладан юртимизда фаолият олиб бораётган барча ветеринар ва чорвадорларни яқинлашиб келаётган “Янги йил” байрами билан самимий қутлайман.
Кириб келаётган 2021 йил барчамиз учун файзли ва баракотли келсин!
Сизларга мустаҳкам саломатлик, бахту-саодат, хонадонингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака ва ишингизда улкан муваффақиятлар тилайман.
Баҳром НОРҚОБИЛОВ,
Ветеринария ва чорвачиликни
ривожлантириш давлат қўмитаси раиси.
Манба: http://vetgov.uz сайти