» » » ҚИЗИЛҚУМ ЯЙЛОВЛАРИДА ЯНГИ ЧОРВА ТУРЛАРИ КЎПАЙМОҚДА

 
 
 

ҚИЗИЛҚУМ ЯЙЛОВЛАРИДА ЯНГИ ЧОРВА ТУРЛАРИ КЎПАЙМОҚДА

Muallif: info dan 8-08-2020, 10:15, qaradi: 1215

0

ҚИЗИЛҚУМ ЯЙЛОВЛАРИДА ЯНГИ ЧОРВА ТУРЛАРИ КЎПАЙМОҚДА

      Зарафшон шаҳри Қизилқум саҳросининг ўртасида, вилоят марказидан 200 километр узоқликда жойлашган бўлиб, аҳоли сони бўйича вилоятда Навоий шаҳридан сўнг иккинчи ўринни эгаллайди – 80 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади.

      Давлатимиз томонидан тадбиркорлик кенг қўллаб-қувватланиши натижасида шаҳар атрофидаги саҳро ерлар ҳам ўзлаштирилиб, халқимиз фаровонлигига хизмат қилиб келмоқда.

      Президентимизнинг 2019 йил 28 мартдаги “Ветеринария ва чорвачилик соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ва “Ўзбекистон Республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида чўл ҳудудларидаги фойдаланилмай келаётган яйловларда бир қатор чорвачилик фермер хўжаликлари ташкил этилмоқда.

    Зарафшон шаҳар саноат зонасида ташкил этилган “Томди Янги Ғозғон” фермер хўжалиги шулар жумласидандир.

     Ушбу хўжалик йирик ва майда шохли молларни парваришлашга мўлжалланган бўлиб, айни пайтда 170 бош йирик шохли ва 500 бош майда шохли моллар парваришланмоқда. Шаҳар аҳолисига ҳар куни 600 литр сут маҳсулотлари етказиб берилмоқда.

Фермер хўжалигида 20 дан ортиқ иш ўрни яратилган.

     Чорва молларининг зотини яхшилаш эвазига чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш мақсадида фермер хўжалигига Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси кўмаги билан Украина давлатидан 80 бош қизил ола зотли наслли мол олиб келинди.

Етиштирилаётган маҳсулот сифати ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида фермер хўжалиги томонидан сутни пастеризация қилиш ва қадоқлаш автоматлаштирилган линиялари ишга туширилган.

     Шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими томонидан ушбу хўжаликда эпизоотияга қарши тадбирлар ўтказилиши билан бир қаторда қорамолларни сунъий уруғлантириш, дезинфекция ва дезинсекция тадбирлари ўз вақтида ўтказиб келинмоқда. ҚИЗИЛҚУМ ЯЙЛОВЛАРИДА ЯНГИ ЧОРВА ТУРЛАРИ КЎПАЙМОҚДА

Шу каби хўжаликларнинг ташкил этилиши бепоён Қизилқум яйловларидан самарали фойдаланиш ҳисобига чорвачиликни ривожлантириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳолига қўшимча иш ўринлари яратишда муҳим аҳамият касб этади.

 

Манба: http://vetgov.uz сайти

dle

Kategoriya: Ташкилот хакида » Янгиликлар

Hurmatli mehmon, siz saytga ro'yxatdan o'tmagan foydalanuvchi sifatida kirdingiz..
Sizga tavsiya qilamiz ro'yxatdan o'tish yoki saytga ismingiz bilan kiring.

Добавление комментария

Ismingiz:*
E-Mail:
Izoh:
Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищенной ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Kodni kiriting: *