Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Фанлар академияси, Сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг илмий-тадқиқот ишларини янада жадаллаштириш мақсадида:
“Ўздаверлойиҳа” давлат илмий-лойиҳалаш институтининг Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё ва Сирдарё вилояти бўлинмаларидаги ёрдамчи хўжаликларини ўқув-тажриба хўжаликларига айлантириш;
“Ўздаверлойиҳа” давлат илмий-лойиҳалаш институтининг Андижон, Бухоро, Жиззах, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент, Фарғона ва Хоразм вилоятлари ҳудудий бўлинмаларида, Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти Наманган илмий-тажриба станциясида, Ингичка толали пахтачилик илмий-тадқиқот институтида, Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институтида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари Ҳудудий агрохизматлар марказларида ўқув-тажриба хўжаликларини ташкил этиш;
Қорақалпоғистон деҳқончилик илмий-тадқиқот институтининг Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой туманидаги тажриба хўжалиги ерларини захирага қайтариш тўғрисидаги таклифлари маъқулланади.
Белгиланишича:
қишлоқ хўжалиги соҳасида илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш мақсадида ўқув-тажриба хўжаликлари ташкил этилаётган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилади;
ўқув-тажриба хўжаликларида қишлоқ хўжалиги экинларини экиш ва етиштириш амалга оширилади ҳамда экинларни ҳолати ва ривожланишини мониторинг қилиш илмий асосланган усуллари синовдан ўтказилади.
Бунда, спекторли камералар билан жиҳозланган дронларда олинган суратларга ишлов бериш орқали мониторинг тизимини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш йўлга қўйилади.