» » » Ветеринария дори воситаларини ишлаб чиқарувчилар биноларни ноль харид қиймати бўйича оладилар

 
 
 

Ветеринария дори воситаларини ишлаб чиқарувчилар биноларни ноль харид қиймати бўйича оладилар

Muallif: info dan 4-08-2018, 07:53, qaradi: 1705

0

Ветеринария дори воситаларини ишлаб чиқарувчилар биноларни ноль харид қиймати бўйича оладилар

Вазирлар Маҳкамасининг 23.07.2018 йилдаги «Ветеринария дори воситалари ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 564-сон қарори эълон қилинди.

 Қарор билан 2018–2023 йилларда ветеринария дори воситалари ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тасдиқланган.Дастурни амалга ошириш доирасида қуйидагилар вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг асосий вазифалари этиб белгиланди: 

  • ветеринария тадбирларини ривожлантириш ва уларнинг самарадорлигини оширишнинг долзарб муаммолари бўйича комплекс илмий-тадқиқот ҳамда тажриба-синов ишларини амалга ошириш, уларнинг натижаларини ишлаб чиқариш жараёнларига изчил жорий этиш;
  • мамлакатимизда ветеринария дори воситалари ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва жадал ривожлантириш жараёнларини фаоллаштириш, импортни изчил камайтириш мақсадида бозорда барқарор талабга эга бўлган рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳажмларини, шу жумладан хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш асосида кўпайтириш ва уларнинг турларини кенгайтириш;
  • талаб юқори бўлган турдаги ветеринария дори воситаларини ишлаб чиқаришнинг илғор технологияларини ўзлаштирган ҳолда, сифат менежментининг замонавий услубларини кенг жорий этиш, ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни халқаро талабларга мувофиқ сертификатлаштириш ва стандартлаштиришни таъминлаш;
  • ветеринария дори воситаларини ишлаб чиқарувчилар илмий-техник ходимларининг профессионал билим даражасини, хусусан, юқори малакали хорижий мутахассисларни жалб қилиш орқали такомиллаштириш, шунингдек, етакчи хорижий илмий-тадқиқот муассасалари ва ташкилотлар билан халқаро ҳамкорликни кенгайтириш.

 

Шунингдек 2021–2023 йилларда барча турдаги ҳайвонларнинг юқумли касалликларига қарши ҳар хил ветеринария дори воситаларини ишлаб чиқариш режалаштирилган. 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига:

  • ветеринария дори воситаларини ишлаб чиқарувчиларга эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари ҳудудларида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва кейинчалик товарларни ички ҳамда ташқи бозорларга чиқаришга ҳар томонлама кўмаклашиш;
  • ветеринария дори воситаларини ишлаб чиқарувчиларга бериладиган имтиёзлар ва преференциялар тўғрисида ахборот ҳамда тушунтириш ишларини ташкил этиш;
  • ишлаб чиқарувчилар томонидан фаолият кўрсатмаётган корхоналарни ва давлат мулки бўлган мол-мулкни инвестиция мажбуриятларини қабул қилган ҳолда ноль харид қиймати бўйича олишида кўмаклашиш вазифаси топширилди.

 

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси 2019 йилдан бошлаб ветеринария дори воситаларини ишлаб чиқарувчилар объектларини қуриш ва муҳандислик-коммуникация тармоқларига улаш учун маблағлар ажратади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 24.07.2018 йилдан кучга кирди.

 

dle

Kategoriya: Янгиликлар, ВМ карорлари

Hurmatli mehmon, siz saytga ro'yxatdan o'tmagan foydalanuvchi sifatida kirdingiz..
Sizga tavsiya qilamiz ro'yxatdan o'tish yoki saytga ismingiz bilan kiring.

Добавление комментария

Ismingiz:*
E-Mail:
Izoh:
Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищенной ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Kodni kiriting: *