Сигиримни сунъий уруғлантирмоқчиман. Айтишларича, бу усулда уруғлантириш учун бир қатор талаблар мавжуд экан. Бу талаблар нималардан иборат? Бир бош сигирни сунъий уруғлантириш учун қанча харажат талаб этилади?
Сунъий уруғлантиришда зотдор наслли буқаларнинг музлатилган уруғидан фойдаланилади. Шу боис сигирларнинг семизлик даражаси меъёрида бўлиши, унинг ёши, тана ўлчамлари, вазн ва семизлик кўрсаткичлари ушбу зот учун белгиланган талабларга жавоб бериши керак.
Ҳудудингиздаги ветеринария мутахассисига мурожаат қилсангиз, у молни сунъий уруғлантиришга тайёрлашга доир барча маслаҳатларни беради ва сизнинг молингизга мос уруғ билан сунъий уруғлантиришни амалга оширади.
Қорамолларни сунъий уруғлантириш ҳаражатларига музлатилган буқа уруғи нархи, ветеринария мутахассиси хизмат ҳақи киради ва айни пайтда бир бош сигирни уруғлантириш харажатлари ўртача 7-8 минг сўмни ташкил этмоқда.