Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 июлдаги “Қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш ва сақлаш билан боғлиқ хизматлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 202-сонли қарори билан ветеринария хизматига юклатилган вазифаларнинг тўлақонли ижросини таъминлаш, вилоят ҳудудида қутуриш касаллиги келиб чиқишининг олдини олиш мақсадида ҳамда Бутунжахон Соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳомиййлигида қутуришга қарши курашиш бутунжаҳон альянси (Global Alliance for Rabies Control ) ташаббуси билан белгиланган 28-сентябр- “Бутун жаҳон қутуриш касаллигига қарши кураш куни” (World Rabies Day) нишонланиши муносабати билан 2016 йил 26 сентябрдан 26 октябргача вилоят ҳудудида “Қутуриш касаллигига қарши курашиш ойлиги эълон қилинди.
ойлик давомида ҳудуддаги ит ва мушукларни рўйхатга ва қайта рўйхатга олиш, клиник кўрикдан ўтказиш, паспорт ва жетон бериш, профилактик эмлаш тадбирлари амалга оширилади;
бўлинма ветеринария хизматининг ҳар бир бўғимида ойлик давомида етарли миқдорда эмлама, паспорт ва жетонлар заҳираси бўлишини таъминлаш;
қутуриш касаллилига қарши тадбирларни ўтказишга хусусий, идоравий ва ишлаб чиқаришдаги ветеринария хизматлари ходимларини кенг жалб этиш ҳамда МФЙ (ҚФЙ) лар фаоллари билан яқиндан хамкорлик қилиш;
ҳудудий ободонлаштириш бошқармаларига ва ИИБ ларга дайди ва назоратсиз ҳайвонларни тутиш, йўқотиш бўйича мунтаззам равишда тақдимномалар киритиб бориш;
оммавий ахборот воситаларидан кенг фойдаланилган ҳолда аҳоли ўртасида қутуриш касаллиги ва унинг профилактикасига доир кенг кўламли тушинтириш-тарғибот ишларини олиб бориш, варақалар тарқатиш ва мактабгача таълим муассасалари, мактаб, лицей ва коллежларда маърузалар (лекция) ташкил этиш белгилаб қўйилди.
Бошқарма ахборот хизмати