» » Таҳлилий ахборотнома

 
 
 

Таҳлилий ахборотнома

Muallif: info dan 7-04-2021, 08:44, qaradi: 647

0

Навоий вилояти Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасига 2021 йил 1-чорагида Жисмоний ва юридик шахслар томонидан келиб тушган мурожаатлар билан ишлар борасида амалга оширилган ишлар юзасидан

 

Тахлилий ахборотнома

 

      Навоий вилояти ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича
2021 йил 1-чорагида жами 11 та мурожаатлар келиб тушган ҳаммаси назоратга олинган ва 11 таси ҳам кўриб чиқилган. Мурожаат муаллифларини 5 тасига тушунтириш берилган, 6 таси қаноатлантирилган.

       Жами 11 та мурожаатлардан 10 таси ёзма, 1 таси оғзаки мурожаатлар, шулардан 9 таси жисмоний шахслардан ва 2 та юридик шахслардан тушган мурожаат.

      Ушбу мурожаатлар бошқарма ва туманлар кесимида таққосланганида қуйидагича бўлиб:

Кармана туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимида 2 та жисмоний шахслардан ёзма мурожаат рўйхатга олинган фуқарога ишни талаб қилган жойида бўш иш ўрни мавжуд эмаслиги тушунтириш берилган, айнан худди шу мазмундаги мурожаат февраль ойида такрорий берилган ва ижобий ҳал қилинган.

       Хатирчи туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимида 2 та мурожаат рўйхатга олиниб, шулардан 1 таси юридик шахслардан ва 1 та жисмоний шахслардан бошқа сабаблар билан тушган ёзма мурожаатлар бўлиб, ўрганилиб ижобий ҳал қилинган.

Қизилтепа туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимида 1 та жисмоний шахсдан иш ҳақи масаласида тушган ёзма мурожаатлар қабул қилинган, ўрганилиб тушунтириш берилган.

       Навбахор туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимида 2 та жисмоний шахслардан бошқа сабаблар билан тушган ёзма мурожаатлар қабул қилинган, ўрганилиб ижобий ҳал қилинган.

      Зарафшон шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимида 1 та юридик шахслардан бошқа сабаблар билан тушган ёзма мурожаат қабул қилинган, ўрганилиб ижобий ҳал қилинган.

       Вилоят ҲКТваООМХД марказида 2 та жисмоний шахслардан ишга жойлашиш масаласида тушган ёзма мурожаатлар қабул қилинган, ўрганилиб бўш иш ўрни бўлмаганлиги сабабли уларга тушунтириш берилган.

       Бошқармада 1 та жисмоний шахсдан иш билан таъминлаш масаласидаги оғзаки мурожаати қабул қилинган, ўрганилиб, тушунтириш берилган.

       Шунингдек жорий йилнинг ўтган даврида 9 та сайёр қабуллар ўтказилган ва режага асосан 8 та ҳудудий бўлинмаларда ўрганишлар ўтказилди.

        Бошқарма томонидан мурожаатлар сони ўтган йилга нисбатан (21-11) 10 тага кам қайд этилган. Қўмитадан ва бошқа ташкилотлардан тушган мурожаатлар сони (26-15) 11 тага камайган.

        Ушбу мурожаатлар ҳудудлар кесимида кўриб чиқилганида

Қўмитадан тушган мурожаатлар:

Хатирчи туман 3 тага ва Кармана туманида 3 тадан ўтган йилга нисбатан ошган.

 Бошқа ташкилотлардан тушган мурожаатлар:

Кармана туманида 2 тага ошган.

 

Бошқарма ахборот хизмати

 

 

dle

Kategoriya: Очик маълумотлар

Hurmatli mehmon, siz saytga ro'yxatdan o'tmagan foydalanuvchi sifatida kirdingiz..
Sizga tavsiya qilamiz ro'yxatdan o'tish yoki saytga ismingiz bilan kiring.

Добавление комментария

Ismingiz:*
E-Mail:
Izoh:
Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищенной ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Kodni kiriting: *