Навоий вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасида мавжуд хизмат автомашиналар, уларга сарфланган харажатлар ва автомашиналардан фойдаланиш ҳолати бўйича
МАЪЛУМОТ
Навоий вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасида жами 2 дона хизмат автомашиналари мавжуд бўлиб, жумладан 1 дона “Ласетти жентра” русумли хизмат автомашинаси 2015 йилда ишлаб чиқарилган, 2015 йилда 145 миллион 58 минг сўмга харид қилинган.
Бошқармада навбачи автомашина сифатида бириктирилган.
“TRECKER” русумли автомашина 2019 йилда ишлаб чиқилган, 2019 йилда 218,7 миллион сўмга харид қилинган.
Бошқарма бошлиғига бириктирилган.
2021 йил давомида ушбу хизмат автомашиналарини жорий таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш ишларига 3 млн сўм ва ЁММларига 16 млн сўм харажат қилинган.
Бошқарма ахборот хизмати