Навоий вилояти ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича
2022 йилнинг 9-ойида жами 34 та мурожаатлар келиб тушган ҳаммаси назоратга олинган ва 33 таси кўриб чиқилган ва 1 таси Навоий шаҳар прокуратурасига ваколати доирасида кўриб чиқишлик ва қонуний қарор қабул қилишлик учун юборилди. Мурожаат муаллифларини 8 тасига тушунтириш берилган, 25 таси қаноатлантирилган.
Халқ қабулхоналаридан 1 та Қизилтепа туманидан мурожаат келиб тушган ўрганилиб ижобий ҳал этилган.
Жами 34 та мурожаатлардан 9 таси ёзма, 25 таси оғзаки мурожаатлар бўлиб барчаси жисмоний шахслардан тушган мурожаат.
Шунингдек жорий йилнинг ўтган 9-ойида 68 та сайёр қабуллар ўтказилган ва режага асосан 6 та тумандаги ҳудудий бўлинмаларда ўрганишлар ўтказилди.
Бошқарма томонидан белгиланган иш режа асосида Конимех, Хатирчи, Нурота, Навбаҳор, Қизилтепа ва Кармана туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимларида ўрганиш ўтказилиб, йўл қўйилган хато ва камчиликлари учун Нурота туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими умумий бўлим мутахассиси Ю.Саидовага 14.03.2022 йилда 4-ш/т сонли буйруқ билан “ҳайфсан” ҳамда Қизилтепа туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлим бошлиғи ўринбосари К.Алиевга 09.08.2022 йилда 31-ш/т-сонли буйруқ билан “ҳайфсан”, шунингдек, вилоят ҲКТваООМХ давлат маркази томонидан ўзининг бўйсунувидаги Навбахор,Учқудуқ ва Хатирчи туманларида мурожаатлар билан ишловчи ходимлари томонидан йўл қўйилган камчиликлари учун “Ҳайфсан” интизомий жазо чоралари қўлланилган.
Бошқарма томонидан Қўмитадан ижро учун юборилган 43 та ҳамда вилоят ҳокимлиги ва бошқа ташкилотлардан 15 та мурожаатлар ўрганилиб жавоблари белгиланган тартибда юборилиши таъминланди.
Бошқарма томонидан мурожаатлар сони ўтган йилга нисбатан
(32-34) 2 тага ҳамда Қўмитадан ва бошқа ташкилотлардан тушган мурожаатлар сони (42-60) 18 тага кўпайган.(ўтган йили 42 та бўлиб,
29 таси Қўмитадан ва 13 таси ҳокимияти ва бошқа ташкилотлардан
-2022 йилда 60 та мурожаат ижро учун келиб тушган, шулардан
45 таси Қўмитадан, 15 таси ҳокимият ва бошқа ташкилотлардан).
Ушбу кўпайган мурожаатларнинг 80-90 фоизи ветеринария соҳасига тегишли бўлмаган мурожаатлар бўлиб юқори ташкилоттлардан йўналтирилганлиги учун ўрганилиб тегишли жавоблари берилиши таъминланган, Бу мурожаатларнинг кўпчилиги соҳага тегишли бўлмаган қаровсиз дайди итлар, паррандалар, чўчқа ва чорва молларидан ва уларни нуриларидан тарқалаётган нохуш ҳидлардан норози бўлиб ёзилган мурожаатлар ҳамда ерга эгалик қилиш тўғрисидаги мурожаатларни ташкил этади.
Жумладан вилоят ҳокимлиги ва бошқа ташкилотлардан ижро учун келган 15 та мурожаатлардан 8 таси соҳага тегишли бўлмаган мурожаатлар бўлиб, шулардан 2 таси таъминотчилардан моддий зарларни ундириш, 1 таси балиқхона учун ер ажратиш масаласида, 2 таси балиқхонасига бошқа фуқаро томонидан зарар етказилаётганлиги ва 3 таси музлатилган гўшт маҳсулотлари, инкубаторлар ва маккажўхори уруғларини етказиб бериш бўйича талабгорлар билан шартномалар тузиш тўғрисида.
Қўмита орқали ижро учун келиб тушган 45 та мурожаатлардан 31 таси соҳага тегишли бўлмаган мурожаатлар бўлиб, шулардан 17 таси чўчқа, парранда ва чорва молларидан ҳамда уларни нуриларидан ва ўлиб қолган итлардан тарқалаётган бадбўй ҳидлардан норозилиги масаласида, 3 таси ер ажратиш масаласидаги, 2 таси туманда кемирувчилар кўпайиб кетганлиги бўйича, 3 таси қаровсиз дайди итлар ва уларга шафқатсиз муомалада бўлиш ҳамда қолган 6 тасидан 2 таси майда шохли мол олиш учун, 2 таси кредит олишга, 1 таси 50 бош парранда олиш ва 1 таси ИИБ терговчисига интизомий жазо сўраб йўлланган мурожаатларни ташкил этади.
Ушбу мурожаатлар ҳудудлар кесимида кўриб чиқилганида
Қўмитадан тушган мурожаатлар:
Кармана 3 та, Навоий шаҳар 5 та, Қизилтепа, Ташхис маркази, ва бошқа ҳудуддан 2 тадан, Конимех, Томди, Хатирчи, Ғозғон шаҳарларда 1 тадан кўпайган.