» » » Ветеринария хизматининг ҳуқуқий асослари

 
 
 

Ветеринария хизматининг ҳуқуқий асослари

Muallif: info dan 1-02-2016, 11:18, qaradi: 3089

0

Қонунчилик палатаси депутатлари Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзолари У.Турсунов, Т.Каримов, Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзолари С.Джакбаров, И.Носиров, Р.Кобилов Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси аъзоси П.Свешников ЎзЛиДеП Сиёсий кенгаши Ижроия қўмитаси мажлислар залида жорий йилнинг 26 январь куни бўлиб ўтган “Ўзбекистонда ветеринария хизматининг ҳуқуқий асослари ва уни ривожлантириш истиқболлари” мавзуидаги семинарда иштирок этдилар.

Семинарда давлат ветеринария бош бошқармаси, Тошкент шаҳар ва туманлар ветеринария бўлимлари раҳбарлари, давлат ветеринария-санитария лабараторияси мутахассислари, соҳа олимлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Семинарда С.Джакбаров “Ветеринария хизматини ташкил этишнинг ҳуқуқий асослари” номли маърузасида қабул қилинган қонунда ветеринария профилактика, диагностика ва даволаш тадбирлари, лаборатория синовлари, ветеринария дори воситалари ва озуқа қўшимчаларининг муомалада бўлишига талаблар, Республикамиз ҳудудини бошқа давлатлар ҳудудидаги ҳайвонлар юқумли касалликларининг кириб келишидан муҳофаза қилишда ҳамда савдо объектларида ветеринария-санитария тадбирларини ташкил этиш бўйича яна бир қатор ҳуқуқий асослар киритилганлиги, ҳайвон эгаларининг мажбуриятлари ҳамда эпизоотик тадбирларни амалга оширишда давлат, идоравий ва хусусий ветеринария хизматларининг ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштириш каби муносабатларнинг ҳуқуқий асослари белгилаб берилганлиги, қонун билан юридик ва жисмоний шахсларга ветеринария фаолиятини амалга ошириш учун лицензияланадиган ветеринария фаолиятининг асосий йўналишлари белгилаб қўйилганлиги ва бошқа киритилган ўзгаришлар ҳақида тўхталиб ўтди.

Тадбир ЎзЛиДеП Сиёсий кенгаши аъзолари, партиянинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги фракцияси, Аграр ва сув хўжаликлари масалалари қўмитаси аъзолари, Ветеринария Бош бошқармаси ва унинг ҳудудий ташкилотлари масъул ходимлари, мазкур соҳа олимлари, фермерлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида ўтди.

Семинар ЎзЛиДеПнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги фракцияси ҳамда Аграр ва сув хўжаликлари масалалари қўмитаси ҳамкорлигида ташкил қилинди.

 

Манба:http://parliament.gov.uz ва http://agro.uz/ сайтлари

dle

Kategoriya: Ташкилот хакида » Янгиликлар

Hurmatli mehmon, siz saytga ro'yxatdan o'tmagan foydalanuvchi sifatida kirdingiz..
Sizga tavsiya qilamiz ro'yxatdan o'tish yoki saytga ismingiz bilan kiring.

Добавление комментария

Ismingiz:*
E-Mail:
Izoh:
Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищенной ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Kodni kiriting: *