Навоий вилоят Давлат ветеринария бошқармасининг 2016 йил биринчи ярим йиллик иш режасига мувофиқ, бошқарма ахборот гуруҳи билан ҳамкорликда Нурота туман Давлат ветеринария бўлими мажлислар залида 2016 йил 2 март куни Ўзбекистон Республикасининг“Ветеринария тўғрисида”ги Қонуни (янги таҳрири) мазмун-моҳияти, одамлар ва ҳайвонлар учун ўта хавфли бўлган зооантропоноз касалликлари (куйдирги, қутуриш, бруцеллёз, лейшманиоз, Қрим-Конго геморагик иситмаси) нинг олдини олиш ва уларга қарши курашиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 июлдаги “Қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш ва сақлаш билан боғлиқ хизматлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 202-сонли қарори ижроси доирасида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар мавзусида кўргазмали ўқув-амалий семинари бўлиб ўтди.
Семинарга туман ҳокимлиги, вилоят давлат ветеринария бошқармаси вакиллари, туман ДСЭНМ, туман тиббиёт бирлашмаси, туман ободонлаштириш бошқармаси, туман давлат ветеринария бўлими ва лабораторияси раҳбар ва мутахассислари, туман ҳудудидаги МФЙлар раислари, Нурота Қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи ўқитувчилари ва ўқувчилари, тадбиркорлар, ширкат хўжалик раислари ва ветеринария врачлари таклиф этилди.
Туман Қишлоқ хўжалик бўлими бош чорвашуноси С.Бозоров семинарни кириш сўзи билан очиб, Ўзбекистон Республикаси “Ветеринария тўғрисида”ги Қонуни мазмун-моҳияти ҳамда зооантропозоноз касалликлари профилактикаси хусусида ўз фикрини баён этиб, галдаги бажарилиши ўта муҳим бўлган вазифалар юзасидан таклифларини билдирди.
Бўлим вет врачи Ф. Ахмедов Ўзбекистон Республикаси “Ветеринария тўғрисида”ги Қонуни (янги таҳрири) мазмун-моҳиятини презентация шаклида кўргазмали материаллардан фойдаланиб семинар қатнашчиларига батафсил тушунтирди.
Вилоят Давлат ветеринария бошқармаси ҳайвонларнинг юқумли касалликларига қарши курашиш бўлими бошлиғи О.Аъзамов ўз маърузасида об-ҳавонинг қуруқ ва илиқ келганлиги сабабли Қрим-Конго геморагик иситмаси бўйича эпизоотик ва эпидемиологик вазиятнинг жиддийлашуви хавфи мавжудлигини таъкидлаб ўтди ва ушбува бошқа ўта хавфли юқумли, зооноз касалликлар пофилактикасига доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида гапириб ўтди.
Семинарнинг амалий қисмида бўлим мутахассилари Т.Болиев, Н.Ҳусайновлар томонидан лейшманиоз , ҚКГИ профилактикаси доирасида ўтказиладиган дезинфекция, дезинсекция тадбирлари, дайди ва назоратсиз ҳайвонларни тутиш, сақлаш, шунингдек одамларга тан жароҳати етказган ҳайвонларни сақлаш, клиник кўрикдан ўтказиш, ҳайвонларни рўйхатга олиш, паспорт бериш, эмлаш жараёнлари амалий тарзда намойиш этилди.
Семинар қатнашчилари томонидан ўта хавфли юқумли зооноз касалликлар профилактикасида барча мутасадди ташкилотлар ҳамкорлиги, ўзаро ахборот алмашинув, аҳоли ўрасида кенг тушинтириш-тарғибот ишлари олиб борилиши муҳим аҳамият касб этиши, бугунги семинар ҳамма иштирокчилар учун ниҳоятда фойдали бўлганлигини таъкидлашди.
Бошқарма ахборот хизмати гуруҳи