» » » Фахрий Ёрлиқ ва Дипломлар топширилди

 
 
 

Фахрий Ёрлиқ ва Дипломлар топширилди

Muallif: info dan 30-12-2016, 14:32, qaradi: 2960

0

Фахрий Ёрлиқ ва Дипломлар топширилдиВилоят давлат ветеринария бошқармаси касаба уюшмаси ходимлари умумий йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда сўзга чиқққан касаба уюшмаси раиси О.Абдуллаев, бошқарма бошлиғи И.Джураев, бош мутахассислар Б.Жузбаев ва Р.Пўлатовлар 2016 йил давомида бошқарма ва унинг тизим ташкилотлари томонидан эришилган ютуқларни таъкидлаб ўтдилар. Жумладан, вилоятда эпизоотик барқарорликни таъминлаш билан бир қаторда бошқарма, Конимех тумани давлат ветеринария бўлими, вилоят ветеринария лабораторияси маъмурий бинолари қурилиб, ишга туширилди. Хатирчи. Навбаҳор, Қизилтепа туманлари давлат ветеринария бўлимлари маъмурий бинолари капитал ва жорий таъмирланди. Томди, Учқудуқ туманлари ва Зарафшон шаҳар давлат ветеринария бўлимлари маъмурий бинолари қурилиши учун ер майдонлари ажратилиб, лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланди.

Тизим ташкилотлари қўшимча тарзда 3 та хизмат автомашинаси, 13 та мотоцикллар, 15 та велосипедлар, шунингдек Дьюар идишлари, пуркагичлар, термосумкалар билан таъминланиши эпизоотик тадбирлар сифати, самарадолиги ва тезкорлигини оширишда ижобий таъсир кўрсатди.[
Фахрий Ёрлиқ ва Дипломлар топширилди

Йиғилиш қатнашчилари томонидан билдирилган фикр ва мулоҳозалардан келиб чиқққан ҳолда ветеринария соҳасини ривожлантириш, соҳага инновацияларни киритиш, эпизоотик тадбирларни ўтказишда жонбозлик кўрсатган ҳамда жамоат ишларида фаол иштирок этган бир гуруҳ раҳбар ва мутахассилар:

Дуйсенов Полат Юсупович-Конимех тумани давлат ветеринария бўлими бошлиғи;

Тўланов Шерали Жуманович-Навоий шаҳар давлат ветеринария бўлими бошлиғи;

Боймурадов Шамсиддин Облаевич-Навоий шаҳар марказий деҳқон бозори ВСЭЛ мудири;

Гаимов Абрий Худойназарович-бошқарма эпизоотик отряди бошлиғи;

Хакимов Дилмурод Ўктамович-ҳайвонларнинг юқумсиз касалликларига қарши кураш бўлими бошлиғи;

Бўриева Шахло Шукруллаевна- бошқарма эпизоотик отряди катта ҳисобчиси;

Жабборов Улуғбек Акбар ўғли-бошқарма эпизоотик отряди ветврачи;

Ўринова Хуршида Рустамовна-бошқарма эпизоотик отряди ветеринария мутахассиси;

Ахадов Холмумин Бобоназарович-Хатирчи тумани “Бобоназар Ахад бархаёт” зооветеринария шаҳобчаси мудири вилоят давлат ветеринария бошқармасининг Фахрий Ёрлиғи ва Дипломлари ҳамда бир ойлик иш ҳақи миқдорида пул мукофати билан билан тақдирландилар.

Шу каби тадбирлар бошқарманинг барча таркибий бўлинмаларида ўтказилмоқда.

 

Бошқарма ахборот хизмати

 

dle

Kategoriya: Ташкилот хакида » Янгиликлар

Hurmatli mehmon, siz saytga ro'yxatdan o'tmagan foydalanuvchi sifatida kirdingiz..
Sizga tavsiya qilamiz ro'yxatdan o'tish yoki saytga ismingiz bilan kiring.

Добавление комментария

Ismingiz:*
E-Mail:
Izoh:
Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Вставка ссылкиВставка защищенной ссылки Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Kodni kiriting: *