Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 27 июндаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ватанимиз мустақиллигининг йигирма олти йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитасида “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” шиори остида маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбирда қўмитанинг марказий аппарати ва тизимдаги республика ташкилотлари раҳбар ва ходимлари, қўмита маънавият ва маърифат кенгаши аъзолари қатнашди.
Мазкур самимий мулоқот тарзида ўтказилган тадбирда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида мамлакатимизни модернизация қилиш, демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, халқимиз учун ҳар томонлама муносиб турмуш шароити яратиш ва аҳоли фаровонлигини юксалтириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг самаралари ҳақида сўз юритилди.
Тадбир давомида, истиқлол қадри, юртимизда ҳукм сураётган тинчлик-осойишталик, олиб борилаётган улкан ислоҳотлар юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли янгиланиш ва ўзгаришлар, улар бераётган самаралар, шунингдек, ветеринария соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди.
манба:vetgov.uz сайти