Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 ноябрдаги “Ветеринария дори воситалари ва озуқа қўшимчаларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида” ги 905-сонли қарори билан “Ветеринария дори воситалари ва озуқа қўшимчалари хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент” тасдиқланди. Регламент ветеринария дори воситалари ва озуқа қўшимчаларини ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ва қўллаш тартиб-қоидаларини белгилайди.