Вилоят ҳокимининг қарорлари билан “Ҳайвонларни карантинга қўйиш ва бошқа ветеринария-санитария қоидалари”, “Вилоят ҳудудида ёнилғи-мойлаш материаллари ҳамда дори-дармон воситалари ёки тиббий буюмлари билан савдо қилиш қоидалари”, “Вилоят ҳудудидаги бозорларда савдо қилиш қоидалари”, “Вилоят ҳудудида шаҳарсозлик соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш қоидалари”, “Жамоат жойларида тартибни сақлаш, ободонлаштириш ва санитария қоидалари" тасдиқланди.
Ушбу Қоидаларда вилоят ҳудудида эпизоотик барқарорликни таъминлашга қаратилган бирқатор ҳуқуқий нормалар ўз аксини топган бўлиб, улардан ветеринария мутахассилари амалиётда қўлланма сифатида фойдаланадилар, шунингдек уларга риоя қилиниши устидан белгиланган тартибда давлат ветеринария назоратини олиб борадилар