Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 июньдаги “Давлат ветеринария хизмати бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПФ-5067-сонли Фармони ва “Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария
қўмитасининг фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-3026-сонли қарори мазмун-моҳияти ва уларнинг ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган тадбирлар жорий йилнинг 20 сентябрь куни Навоий вилояти ветеринария бошқармасида ўтказилган йиғилиш кун тартибининг асосий масаласи бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси раиси Б.Норқобилов раислигида ўтказилган йиғилишда бошқарма маъсул ходимлари, таркибий бўлинмалар раҳбарлари, вилоят ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат хавфсизлиги давлат маркази раҳбар ходимлари иштирок этди.
Йиғилишга шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти виртуал қабулхонасига, Республика Давлат ветеринария қўмитасига соҳага тааллуқли масалалар бўйича мурожаат қилган фуқаролар ҳам таклиф этилди.
Йиғилишда сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси раиси Б.Норқобилов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 июньдаги “Давлат ветеринария хизмати бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПФ-5067-сонли Фармони ва “Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитасининг фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-3026-сонли қарори мазмун-моҳиятига батафсил тўхталиб ўтди Жумладан, вазирлик мақомида Давлат ветеринария қўмитасининг ташкил этилиши, ветеринария лабораторияларини жаҳон андозаларига мувофиқлаштириш мақсадида ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги марказларига айлантирилиши, Давлат ветеринария хизматининг вертикал бошқарув тизимини шакллантирилиши каби соҳада амалга оширилган ислоҳотлар давлатимиз, ҳукумат раҳбарияти томонидан республикада ветеринария соҳасини ривожлантириш, соҳага жаҳондаги ривожланган, илғор мамлакатлар иш тажрибалари, илм-фан ютуқлари, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, ветеринария кадрларини тайёрлаш, уларнинг малакасаини ошириш борасида ислоҳотларнинг бир қисми эканлигига алоҳида тўхталиб ўтди.
Жумладан, малака ошириш натижаларига кўра соҳада 15 йилдан кўп ишлаган ходимларга олий, 10 йилдан кўп ишлаган ходимларга 1-чи тоифа берилиши, олий тоифа олган ходимларга иш ҳақига 45 фоизгача устамалар белгиланиши, шунингдек соҳада 20 йил ва ўндан кўп ишлаган ходимларнинг фарзандлари тегишли вилоят ҳокимларининг тақдимига асосан ветеринария олийгоҳига имтиёзли асосларда қабул қилиниши, шунингдек ветеринария медицинаси олийгоҳини ташкил этиш ва йўналишлар бўйича ветеринария мутахассисларини тайёрлаш борасида олиб борилаётган тадбирлар, ветеринария олийгоҳини тугатаётган ветеринария мутахассислари қасамёд қабул қилиши жорий этилганлиги бўйича баён этилган маълумотлар йиғилиш қатнашчиларида катта қизиқиш ўйғотди.
“Ҳалқ билан мулоқат ва инсон манфаатлари йили” давлат дастури доирасида соҳага оид масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасига, Республика Давлат ветеринария қўмитасига келиб тушаётган ҳар бир мурожаатни ҳар бир таркибий бўлинма раҳбари мурожаат муаллифи билан шахсан ўрганиб, нафақат муаммони ҳал этиши, балки ушбу муаммонинг келиб чиқишига сабаб бўлган шарт-шароитларни чуқур таҳлил қилиб, уларни бартараф этиш бўйича амалий чора-тадбирлар кўриши зарурлиги алоҳида таъкидлаб ўтди.
Йиғилишда шунингдек эпизоотик тадбирлар ўз вақтида ва тўлиқ ўтказилиши мониторинг қилиб бориш борасида жойлардаги раҳбар мутахассисларнинг маъсулиятини янада ошириш, таркибий бўлинмалар бошлиқ ўринбосари, ҳайвонлар соғлигини ҳимоя қилиш бўйича мутахасссислар танлов асосида хонадонма-хонадон юриб эпизоотик тадбирларнинг сифатли ва тўлиқ ўтказилишини ўрганиб, унинг натижалари бўйича раҳбариятга мунтазам маълумот киритиб бориши механизми қўйи тизим мутахассислари маъсулиятини оширишнинг самарали усулларидан бири эканлиги, бир вақтнинг ўзида ушбу мутахассиларнинг ҳалқ билан мулоқат қилиш омили эканлиги кўрсатиб ўтилди.
Ижро интизомини мустаҳкамлаш, маъсулиятсизликга йўл қўйган раҳбар ва мутахассисларга жазо муқаррарлигини таъминлаш, ҳар бир ишчи-ходимнинг хизмат вазифаларини аниқ белгилаб бериш, одоб-аҳлоқ регламентига қатъий риоя қилиш масаллари батафсил муҳокама қилинди.
Йиғилишда шунингдек вилоят ветеринария бошқармаси фаолиятини мукаммалаштиришга доир масалалар кўриб чиқилди. Кун тартибидаги масаллар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.
Бошқарма маъмурияти