Нукус шаҳрида илк бор халқаро чорвачилик ярмаркаси ташкил этилди. Унда АҚШ, Германия, Венгрия, Латвия, Швеция. Италия, Греция, Сербия ва Россия Федерациясининг йирик чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналари вакиллари, тадбиркорлар ва фермерлар, шунингдек, қўмитанинг Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали жамоаси ҳам иштирок этди. Тадбирни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Муса Ерниязов кириш сўзи билан очиб бераркан, ўз нутқида бугунги кунда мамлакатимизда чорвачиликни ривожлантириш бўйича кенг имкониятлар яратилаётганини қайд этиб ўтди.
Мазкур халқаро ярмаркада Қорақалпоғистон Республикасида наслли чорвани кўпатириш, чорва молларини тўғридан-тўғри хориждан олиб келиш, шунингдек, чорвачиликни ривожлантиришни давлат томонидан қуллаб-қувватлаш орқали чорвачилик маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлашда илғор хорижий технологиялардан кенг фойдаланиш ҳамда фермер хўжаликлари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларнинг ишлаб чиқариш салоҳиятини ошириш каби муҳим масалалар муҳокама қилинди. Тадбир давомида хорижий экспертлар томонидан чорвачилик тармоқларини ривожлантириш мавзуларига бағишланган тақдимотларини ҳам намойиш этишди.
Манба: http://vetgov.uz/
Бошқарма ахборот хизмати