Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 28.03.2020 йилда 3228-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 25.03.2020 йилдаги 9-2020/Б-сонли буйруғи билан “Карантинга оид чоралар амал қилиши даврида ходимларни масофавий иш усулида, мослашувчан иш графигида ёки уйда ишлашга ўтказишнинг вақтинчалик тартиби” тасдиқланди.
Ушбу Тартиб коронавирус пандемияси билан боғлиқ карантинга оид чоралар бекор қилингунга қадар амал қилади.
Манба: https://lex.uz/ сайти